UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0

18 апр 15:14
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Оғабек Нафасов жамоамизга Осиё чемпионатининг илк медалини тақдим этди

Теглар :  Оғир атлетика
Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Мусобақанинг иккинчи куни кундузги дастурда супачага -55 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Оғабек Нафасов ҳам медаллар учун кураш олиб борди. 

Даст кўтариш машқида атлетимиз аввалига 104, кейин 108 кг тошни ўзига бўйсундириб, учинчи уринишда (111 кг) бироз омади чопмади. Аммо шунда ҳам спортчимиз иккинчи ўринни эгаллади. 

Учала имкониятидан унумли фойдаланган қозоғистонлик Чонтай Арли (115) биринчи бўлган бўлса, учликни унинг ҳамюрти Аблай Аулейханов (108 кг) якунлаб берди. 

Осиё Чемпионати

Эркаклар, -55 кг (даст кўтариш)

Олтин: Чонтай Арли - 115 кг; (Қозоғистон)

Кумуш: Оғабек Нафасов - 108 кг; (Ўзбекистон)

Бронза: Аблай Аулейханов (Қозоғистон)

Силтаб кўтариш машқида ҳам учинчи уриниши қовушмаган ҳамюртимиз 132 кг натижа билан кифояланди. Чонтай Арли яна тенгсиз (140), иккинчи ўрин учун курашда Аблай Аулейхановга 136 кг натижа етарли бўладигандек эди, лекин Шри-Ланка вакили Диланка Исуру Кумара охирги уринишда 137 кгни кўтариб, кумуш медални илиб кетди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг