UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

08 апр 08:00
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Осиё чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичи давом этмоқда

Теглар :  Оғир атлетика
Хабарингиз бор, 20-30 апрель кунлари Урганч шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу қитъа чемпионати Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма бериши билан ҳам аҳамиятлидир. 

Мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар 3 апрель куни ўқув-машғулот йиғинларини бошлаб юборганлар. Ўғил болалар терма жамоамиз Тошкент вилоятидаги Чорбоғ базасида машғулот олиб бораётган бўлсалар, қизларимиз чемпионат ўтказиладиган Урганч шаҳрида йиғинга киришганлар. 

Осиё чемпионатига 350 нафардан ортиқ спортчи ташриф буюриши кутилмоқда. Мураббий, расмий шахслар билан қўшиб ҳисоблаганда мамлакатимизга келадиган меҳмонлар сони 450 нафардан ошиб кетади. 

Қитъа чемпионатига тайёргарлик жараёнини кузатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов айни пайтда Хоразмда бўлиб турибди. Вазир Осиё чемпионати иштирокчиларини қабул қиладиган меҳмонхоналар, мусобақа бўлиб ўтадиган спорт мажмуаси, чемпионат иштирокчилари ва меҳмонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 

Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимиз таркиби билан кейинроқ таништириб ўтамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг