UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанг! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0

03 ноя 11:11
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогини умужамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади

Теглар :  Оғир атлетика
Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари якунланди.

Мусобақада қитъамизнинг 16 та мамлакатидан 110 нафар спортчи иштирок этди. Унинг сўнгги кунида энг оғир вазндавги полвонлар ўзаро кураш олиб боришди. 

105 кг. вазн тоифасида терма жамоамизнинг бир йўла икки аъзоси иштирок этди. Акбар Жўраев даст кўтаришда 173 кг, силтаб кўтаришда 201 кг, иккикурашга кўра 374 кг. натижаси билан биринчи ўринни эгаллади ва олтин медалга сазовор бўлди. Тошкент вилоятилик ушбу ёш спортчига мутахассислар ўзбек оғир атлетикасининг келажаги сифатида таъриф беришаётганди. Акбар Кореядаги ажойиб муваффақияти билан бундай таъриф унга бежизга берилмаганини амалда исботлай олди. 

Мусобақада ҳамюртимизга асосий рақобатни Корея ва япониялик атлетлар юзага келтиришди. Натижада мезбон спортчи Же Мин Хо 366 кг. натижа билан кумуш медалини қўлга киритган бўлса, кунчиқар юрт вакили Тада Ёшихиро суммада 355 кг. оғирликдаги тош кўтариб кучли учликка якун ясаб берди. 

Мусобақа якунларига кўра эркаклар ўртасида ташкил этилган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 16 та давлат вакиллари орасида умужамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўриндан эронлик спортчилар жой олган бўлсалар, мусобақа мезбонлари – кореялик атлетларга учинчи ўрин насиб этди. 

Қизлар ўртасида ўтказилган беллашувлар якунига кўра терма жамоамиз Корея термасидан сўнг фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринда эса Монголия терма жамоаси қайд этилди. Қувонарлиси, 58 кг. вазн тоифасида олтин медалини қўлга киритган Муаттар Набиева аёллар ўртасида мусобақанинг энг яхши спортчиси деб тан олинди. 

Демак, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна бир халқаро мусобақани муваффақиятли якунлади. 5 кун давомида спортчиларимиз томонидан Кореянинг Янггу шаҳрида жами 18 та олтин, 12 та кумуш ҳамда 12 та бронза медаллари қўлга киритилди. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мамлакат оғир атлетика федерацияси, терма жамоамиз мураббийлар штаби ва албатта спортчиларимизни ушбу муваффақият билан муборакбод этади ва келгуси мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг