UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

05 апр 14:42
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Шаҳрилло Маҳмудов қитъа миқёсидаги нуфузли тадбирларда иштирок этади

Теглар :  Оғир атлетика
Осиё спорти апрель ойида бутунжаҳон нигоҳида туради.

Ушбу ойда кўплаб спорт турлари қаторида оғир атлетика бўйича ҳам қитъа чемпионати бизни кутиб турибди. Мусобақа 20-29 апрель кунлари Хитойнинг Нинбао шаҳрида ўтказилади. Табиийки, ҳар турнирда бўлгани каби баҳслар бошлангунга қадар халқаро ташкилот юзага келаётган муаммолар, мураббийлар ва ҳакамлар малакасини ошириш каби қатор мавзуларда семинарлар ташкил қилади.

Мазкур Осиё чемпионатидан аввал ҳам қатор йўналишларда истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиши белгилаб қўйилган. Биз учун эътиборлиси, унда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам иштирок этади. Юртдошимиз, шунингдек, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти ва ушбу халқаро ташкилотнинг мураббийлар ва илмий қўмитаси раиси ҳам саналади.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати расман 20 апрелдан бошланса, унгача 2 кун мобайнида ижроқўм, ҳакамлар, мураббийлар, антидопинг ва тиббий қўмиталар йиғилиши ҳам ўтказилиши белгилаб қўйилган. Оғир атлетика спортини янада ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, беллашувларнинг шаффоф ва ҳалол ўтишини таъминловчи мазкур тадбирларнинг бош ташкилотчиларидан бири юртдошимиз бўлади. Осиё чемпионатидан аввал ташкил қилинадиган йиғилиш ва конференциялар тақвими қуйидагича:

18 апрель:
– Осиё оғир атлетика федерациясининг барча қўмиталари (илмий, ҳакамлар ва тиббий қўмиталар) йиғилиши.
– Осиё оғир атлетика федерациясининг ижроия қўмитаси йиғилиши.
– Мусобақада иштирок этувчи барча спортчилар мандати.
19 апрель:
– Осиё оғир атлетика федерациясининг йиллик Конгресси.
– Антидопинг ва мураббийлар учун семинар.
– Мусобақа ҳакамларининг йиғилиши.

Баҳслар 20 апрель санасидан бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг