UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0 11:03Перейра Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиш қароридан сўнг мухлислардан ёрдам сўради 0

30 окт 12:12
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Спортчиларимиз Осиё Кубоги ва клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини муваффақиятли бошладилар

Теглар :  Оғир атлетика
Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари старт олди.

2 ноябрга қадар давом этадиган мусобақада терма жамоамиз шарафини 8 нафар эркаклар ва 8 нафар қизлар ҳимоя қилади. Мусобақада иштирок этадиган барча атлетларимизга омад ва зафарлар тилаган ҳолда терма жамоамининг тўлиқ таркиби билан таништириб ўтамиз.

Эркаклар
1. Муҳаммадали Қахрамонов  -62 кг.
2. Сарвар Таштемиров  -77 кг.
3. Суннат Ўсаров  -85 кг.
4. Файзулло Набиев  -85 кг.
5. Шодилбек Эргашев  -94 кг.
6. Отахон Имомов  -94 кг.
7. Акбар Жўраев  -105 кг.
8. Александр Ли  -105 кг.

Аёллар
1. Махлиё Тоғоева  -48 кг.
2. Муаттар Набиева  -58 кг.
3. Шахло Абдуллаева  -58 кг.
4. Кумуш Файзуллаева  -63 кг.
5. Турсуной Жабборова  -69 кг.
6. Манзура Мамасалиева  -69 кг.
7. Омадой Отақўзиева  -75 кг.
8. Долера Давронова  -90 кг.


Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими олдидан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти Шаҳрилло Маҳмудов Жанубий Корея оғир атлетика федерацияси Президенти Вон Сунг-Лига миллий урф одатларимизга кўра эсдалик совғаларини топширди.

Осиё Кубоги ва клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида спортчиларимиз биринчи куннинг ўзида тўққизта медалга сазовор бўлишди. 56 кг. вазн тоифасида мусобақаларда иштирок этаётган Муҳаммадали Қахрамонов даст кўтаришда 111 кг, силтаб кўтаришда 145 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, умумий 256 кг. натижаси билан бир йўла олтита кумуш медалларини қўлга киритди.  ( 3та кумуш Осиё Кубогида, яна 3 та кумуш клублар ўртасидаги қитъа чемпионатида).

Хотин-қизлар ўртасида 48 кг. вазн тоифасида чиқиш қилган Махлиё Тоғоева даст кўтаришда биринчи уринишда 65 кг, иккинчисида 68 кг. оғирликни кўтара олди. Учинчи уринишда эса 71 кг. тошга буюртма берилганди, афсуски бу уриниш муваффақиятли чиқмади. Махлиё силтаб кўтаришда ҳам учта имкониятнинг иккитасидан унумли фойдаланди. Натижада 84 ва 87 кг. оғирликни ўзига бўйсиндирган ҳамюртимиз 93 кг. тошни кўтара олмади.

Иккикурашда умумий 155 кг. натижа (68+87) Махлиё Тоғоевага бронза медалига эга чиқиши учун етарли бўлди ва у терма жамоамиз ҳисобига учта бронза медалини қўшиб қўйди. Терма жамоамиз аъзоларини муваффақиятли старт билан муборакбод этамиз ва улардан навбатидаги ғалабалар ва рекордларни кутиб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг