UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Махачевнинг менежери ММА тарихидаги буюк жангчиларни санади. Улар орасида Ислам ва Хабиб ҳам борми? 0 19:13Рэшфорд “Барселона”га мурожаат қилди: “Ҳар лаҳзадан завқ олдим” 0 18:46Крис Сайборг Ронда Роузига "вызов" ташлади 0 18:18Хамзат Чимаев Стриклендга: "Кечирим сўра!" 0 17:53IBA раҳбари Кремлёв Россия борасидаги қарордан сўнг World Boxing'га мурожаат қилди 0 17:19“Реал” футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин 0 16:47Россия Қозоғистонда ўтказиладиган World Boxing Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи 0 16:12Гусков жанг қилиши керак бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0 15:44Умида Омонова — Осиё чемпионати совриндори! 0 15:11"Бавария" уч футболчига умид боғламаяпти: уларнинг клубда келажаги йўқ 0 14:38Рамазон Темиров янги ҳомийлик шартномасини имзолади (ФОТО) 0 14:12Шаҳноза Мамажонова пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги ғолиби 0 13:44World Boxing россиялик боксчиларга байроқ ва мадҳия остида турнирларда қатнашишга рухсат берди 0 13:19"Челси" Франция терма жамоаси аъзосини 60 миллион еврога coтиб oлди 0 12:46Хабиб Ислам Махачевнинг чемпионлик жангига тайёргарлигига баҳо берди 0

08 апр 12:37
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Спортчимиз ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Теглар :  Оғир атлетика
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Мусобақада 57 та давлатдан 445 нафар спортчилар ғолиблик учун куч синашишмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақада тўлиқ таркибда иштирок этмоқда. 10 апрелга қадар давом этадиган мусобақада қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишяпти:

1. Саидмухтор Саидахроров  (94 кг)

2. Азамат Рамазанов  (62 кг)

3. Асадбек Нариманов  (62 кг)

4. Муҳаммадқодир Тоштемиров  (69 кг)

5. Александр Ли  (94 кг)

6. Сарвар Тоштемиров  (69 кг)

7. Дилмурод Салимов  (77 кг)

8. Азимжон Ходжиев  (85 кг)

9. Долера Давронова  (+75 кг)

10. Гулноза Ахмадова  (75 кг)

11. Зухра Отажонова  (48 кг)

12. Шахлохон Абдуллаева  (58 кг)

13. Турсуной Жабборова  (69 кг)

14. Кумушхон Файзуллаева  (58 кг)

15. Шодмоной Очилова  (75 кг)

16. Зарнигор Абдурахмонова  (63 кг)

Бу сафарги жаҳон чемпионатида делегациямизга илк медални қизлар ўртасида 58 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Кумушхон Файзуллаева тақдим этди. У даст кўтаришда 79, силтаб кўтаришда эса 106 килограмм оғирликни бўйсидира олди. Кумушхон силтаб кўтаришда кумуш медалга лойиқ кўрилган бўлса, якунда умумий 185 килограмм натижаси билан бронза медалига сазовор бўлди.


Таъкидлаш лозимки ушбу вазн тоифасида 38 нафар спортчи қизлар иштирок этган бўлишса, медаллар учун асосий кураш Ўзбекистон, Туркия, Украина, Руминия, Таиланд ва Белорус терма жамоалари ўртасида кечди. Якунда туркиялик Нурай Левент 191 кг. натижа билан олтин, украиналик Мария Ханхур 186 кг. кўрсаткич билан кумуш, ўзбекистонлик Кумушхон Файзуллаева эса 185 кг. натижаси билан бронза медалини қўлга киритишди. 

Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган қолган вакилларимиз ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кураш олиб боришмоқда. Кеча ўсмирлар ўртасида А гуруҳида финал босқичининг 69 кг. вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Сарвар Тоштемиров афсуски рақибларига имкониятни бой бериб, совриндорлар орасига кира олмади. 

Бангкокдаги жаҳон чемпионатининг биз учун эътиборга молик жиҳати шундаки, мазкур жаҳон чемпионатида 2018 йилда Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензиялар ўйналади. Маълумотларга кўра, жаҳон чемпионатида 1-7 ўринни эгаллаган терма жамоалар 2+2 кўринишида лицензияларга эга бўлишади. 

Яъни умумжамоа ҳисобида кучли еттиталикка кирган давлатлар учун 2 та ўғил болалар ва 2 та қизлар учун ўсмирлар Олимпия ўйинлари йўлланмаси ажратилади. 8-17 ўринларни банд этган терма жамоаларга эса 1+1 кўринишида йўлланмалар тақсимланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг