UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

31 май 12:03
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Тошкент биринчи марта ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

7-14 июль кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Бугунги кунги ҳолатга кўра, мусобақада ҳозирча жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этиши аниқ бўлиб улгурган. Ушбу рақам мусобақа бошлангангунга қадар кўтарилиши аниқ.

Шунингдек, чемпионат бошланиши арафасида пойтахтимиздаги “International hotel” меҳмонхонасида Халқаро оғир атлетика федерациясининг Ижроия Қўмитаси йиғилиши ва навбатдаги Конгресси бўлиб ўтади. Унда ташкилот президенти Томаш Айян ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига эса «Ўзбекистон» спорт мажмуаси мезбонлик қилади.

Терма жамоамиз мураббийлари мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхатини тақдим этишди. Унга кўра, атлетларимиз жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда қатнашадилар:

Йигитлар:

-62 кг: Муҳаммадали Каҳрамонов
-69 кг: Адҳамжон Эргашев
-69 кг: Ҳакимжон Шамсиддинов
-77 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-77 кг: Ғайрат Айтмуратов
-85 кг: Зайнобиддин Маҳамадаминов
-94 кг: Азимжон Хожиев
-105 кг: Акбар Жўраев,
-105 кг: Саидмухтор Саидаҳроров
+105 кг: Шахмердан Кемалов.

Қизлар:

-48 кг: Зуҳра Отажонова
-58 кг: Сайёра Есбергенова
-63 кг: Кумушхон Файзуллаева
-69 кг: Зарнигор Абдурахмонова
-69 кг: Лайлохон Хурсанова
-69 кг: Рамбергенова Базаргул
-75 кг: Гулноза Аҳмадова
-75 кг: Турсуной Жабборова
-90 кг: Долера Давронова
-90 кг: Шодмоной Очилова.

Терма жамоамиз аъзолари айни пайтда мусобақага жиддий тайёргарлик олиб бормоқдалар. Қизлар терма жамоамиз тайёргарликнинг сўнгги босқичини 13 июнь – 4 июль кунлари Қозоғистонда ўтказади. Эркаклар терма жамоаси эса 17 июнь – 8 июль кунлари Россияда ташкил қиладиган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади.

Маълумот учун, 2013 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам Тошкентда ўтказилганди. Унда дунёнинг 17 ёшгача бўлган энг сара полвонлари ғолиблик учун кураш олиб боришган. 20 ёшгача бўлган атлетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига эса мамлакатимиз пойтахти биринчи марта мезбонлик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг