UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин 0 15:03Эннисдан қолган IBF камари учун кимлар жанг қилиши маълум 0 14:4245 ёшли Винус Уильямсга wild card беришди 0 14:21"WТ Diamond Games". Иккала таркибдаги таэквондочиларимиз ҳисобида ҳам медаллар! 0 14:00"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди 0 13:39Мутлақ жаҳон чемпиони Кэти Тейлор етти вазн чемпионига қарши трилогияда рингга кўтарилди 0 13:18Леонардо Ди Каприо бошқа юлдузлар Уимблдон кортларида + ФОТО 0 12:57Осиё чемпионатида медаллар сони бўйича етакчилик қилган оғир атлетикачиларимиз кутиб олинди 0 12:36Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони B Серия жамоасига ўтди 0 12:15Чемпион Шакур Стивенсон вақтинчалик чемпион Сепедадан бироз оғирроқ тош босди 0 11:54Владимир Свечников Венгриядаги турнирда олтин медални қўлга киритди 0 11:33Уимблдон. Янник Синнер - Новак Жокович учрашувида иккинчи финалчи аниқланди 0 11:12“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди 0 10:51Умида Омонова FIDE Жаҳон кубогининг учинчи босқичига чиқди 0 10:30UFC on ESPN 70 жангчилари тарозига чиқишди 0

20 июн 18:18
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика: Тошкентдаги жаҳон чемпионати олдидан

Теглар :  Оғир атлетика
Юртимизда яна бир йирик спорт байрами – оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди.

Мусобақа 7-14 июль кунларига белгиланган. Жаҳон чемпионати олдидан “International hotel” меҳмонхонасида Халқаро оғир атлетика федерациясининг Ижроия Қўмитаси йиғилиши ва навбатдаги Конгресси бўлиб ўтади. Унда ташкилот президенти Томаш Айян ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада 67 давлатдан спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Табиийки, мухлисларимизни биринчи навбатда терма жамоамиз иштирокига оид маълумотлар қизиқтиради. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу мусобақада асосий таркиб билан қатнашади.

Таркибга эътибор қаратадиган бўлсак, тайёргарлик жараёнларида 10 нафар спортчимиз иштирок этмоқда. Улар орасида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Адҳам Эргашев, бир неча бор Осиё чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари Саидмухтор Саидаҳроров, Акбар Жўраев, Муҳаммадали Қаҳрамоновлар бор. Умуман, таркибдаги деярли барча атлетларимизда халқаро майдон тажрибаси етарли. Қизларимизнинг имкониятлари ҳам ёмон эмас. Зеро, таркибдан Кумуш Файзуллаева, Гулноза Аҳмадова, Долера Давронова, Турсуной Жабборова сингари нуфузли халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари ўрин олишган. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, Кумуш ва Гулноза бунгача ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати медалларини қўлга киритишган. Навбатдаги мақсад эса ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам жаҳон кўтарилишдир.


Маълумот ўрнида, ушбу ёш тоифаси, яъни 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтган йили Япония пойтахти Токио шаҳрида ташкил этилган. Ўшанда Фарход Собиров -94 кг вазн тоифасида барча чиқишлар бўйича энг юқори натижа кўрсатиб, учта олтин медалга сазовор бўлганди. Шаҳзод Худойберганов эса 77 килограммгача бўлган атлетлар ўртасида силтаб кўтариш ва иккикурашда иккита кумуш медални қўлга киритган. Умуман олганда, кейинги 5 йил давомида ҳамюртларимиз доимий равишда жаҳон чемпионатларида турли медалларга эгалик қилиб келишмоқда. Демак, йигит-қизларимиз олдида ана шу ёқимли анъанани муносиб давом эттиришдек масъулиятли вазифа турибди.  


Шу ўринда бир нарсага эътибор қаратиш зарур. 20 ёшгача бўлган спортчилардан тузиладиган терма жамоамиз бу йил деярли тўлиқ янгиланди. Юқорида тилга олиб ўтилган полвонларимиз – Адҳамжон Эргашев, Шаҳзод Худойберганов, Фарходбек Собиров, етакчи оғир атлетикачи қизларимиз Муаттар Набиева, Омадой Отақўзиевалар энди катталар терма жамоамизнинг ҳам тўлақонли аъзолари ҳисобланишади. Бунгача улар ўз вазн ва ёш тоифалари бўйича бир неча йил давомида нафақат Осиёда, балки жаҳонда ҳам етакчилар сафида муқим туришди. Улар барча нуфузли мусобақаларда доимий равишда фақат энг юқори мақсадларни кўзлаб супачага чиқишди. Мамлакат оғир атлетика федерацияси мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари эса асосий вазифа – нуфузли халқаро мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритиш билан параллел равишда етакчи спортчиларимизга муносиб ўринбосарлар тайёрлашни ҳам эсдан чиқариб қўйишгани йўқ. Нима бўлганда ҳам, барчасини яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионати кўрсатиб беради. Бинобарин, айнан ушбу мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган йигит-қизларимиз икки-уч йилдан сўнг катталар терма жамоасига ўтишади ва Ватанимиз шарафини жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларида ҳимоя қилишлари лозим бўлади. Қисқаси, бу ёғи ўзимизга боғлиқ. Оғир атлетикачиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, мураббийлар кўрсатмасини аъло даражада бажаришлари керак. Биз, эса уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб туришимиз лозим.

Терма жамоамиз жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда қатнашади:

Йигитлар:

-62 кг: Муҳаммадали Каҳрамонов
-69 кг: Адҳамжон Эргашев
-69 кг: Ҳакимжон Шамсиддинов
-77 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-77 кг: Ғайрат Айтмуратов
-85 кг: Зайнобиддин Маҳамадаминов
-94 кг: Азимжон Хожиев
-105 кг: Акбар Жўраев,
-105 кг: Саидмухтор Саидаҳроров
+105 кг: Шахмердан Кемалов.

Қизлар:

-48 кг: Зуҳра Отажонова
-58 кг: Сайёра Есбергенова
-63 кг: Кумушхон Файзуллаева
-69 кг: Зарнигор Абдурахмонова
-69 кг: Лайлохон Хурсанова
-69 кг: Базаргул Рамбергенова
-75 кг: Гулноза Аҳмадова
-75 кг: Турсуной Жабборова
-90 кг: Долера Давронова
-90 кг: Шодмоной Очилова.

Йигитларимиз 17 июнь куни Россияда ўқув-машғулот йиғинларига киришишган. Қизларимиз эса тайёргарликнинг сўнгги босқичини Қозоғистонда олиб бормоқдалар. 13 июнь куни бошланган йиғин 4 июнгача давом этиши кўзда тутилган.


"СПОРТ" газетасидан олинди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг