UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

12 дек 12:51
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика. Турсуной Жабборова Мисрдаги халқаро турнирда совриндор бўлди

Айни кунларда Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида оғир атлетика бўйича қизлар ўртасида халқаро турнир ўтказилмоқда.

Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини жамғариш имконини берадиган ушбу турнирда юртимиз шарафини Муаттар Набиева, Кумушхон Файзуллаева, Долера Давронова ва Турсуной Жабборовалар ҳимоя қилишмоқда.

10 декабрь куни ўтказилган баҳсларда -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муаттар Набиева даст кўтаришда 90 кг., силтаб кўтаришда эса 115 кг. тошни ўзига бўйсундириб ва олтин медаль соҳибасига айланган эди.

-76 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз Турсуной Жабборова эса даст кўтаришда 94 кг тошни ўзига бўйсундирди ва бронза медалини қўлга киритди. Силтаб кўтариш ва иккикураш якунларига кўра у тўртинчи натижани қайд этди.

Эртага, 13 декабрь куни ўтказиладиган баҳсларда Долера Давронова (-87 кг) супачага кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг