UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

05 мар 13:52
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиз АҚШда, жаҳон чемпионатига оз вақт қолди

Теглар :  Оғир атлетика
8-15 март кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, унда терма жамоамиз вакиллари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар, деб хабар қилмоқда МОҚ матбуот хизмати.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги делегациямизнинг бир қисми, аниқроғи қизлар терма жамоамиз кеча океан ортига етиб боришди ва машғулотларни бевосита АҚШда давом эттиришмоқда. Таркибда ўтган йили Аргентинада бўлиб ўтган ўсмирлар Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган, ўзбек спорти тарихида қизлар ўртасидаги биринчи жаҳон чемпиони Кумушхон Файзуллаева каби истеъдодли вакилларимизни кўриш мумкин. 

Ушбу мусобақада иштирок этиш учун терма жамоамиз мураббийлари қуйидаги спортчиларни танлаб олишди:

-55 кг: Оғабек Нафасов;

-67 кг: Ҳожиакбар Олимов ва Асадбек Наримонов;

-73 кг: Оғабек Тўхтаев;

-96 кг: Мирҳосил Мирзабоев;

-45 кг: Нигора Абдуллаева;

-59 кг: Нигора Сувонова;

-64 кг: Кумушхон Файзуллаева;

-76 кг: Турсуной Жабборова.

Мусобақада 100 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Қизларимиз Лас-Вегасда тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бораётган бўлишса, ўсмирларимиз АҚШга 7 март куни етиб боришади. Сўнгги йилларда оғир атлетика бўйича терма жамоамиз аъзолари бирорта нуфузли халқаро мусобақадан медалсиз қайтишмаяпти. Умид қиламизки, бу гал ҳам ушбу чиройли анъана давом этади. Терма жамоамиз вакилларининг дастлабки чиқиши 9 март санасига белгиланган. Жаҳон чемпионати 15 март кунига қадар давом этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг