UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

03 ноя 12:05
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди

Хабар бериб ўтганимиздек, Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олди.

Аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақада иштирок этаётган таркибини маълум қилгандик.

Бугун полвонларимиз жаҳон биринчилигидаги иштирокларини бошладилар. Яқиндагина ўсмирлар Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган Муҳаммадқодир Тоштемиров катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чиқиш қилди. Ҳамюртимиз -73 кг вазн тоифасида "С" гуруҳидаги баҳсларда иштирок этди ва еттинчи натижани кўрсатди. Қайд этиш лозимки, Муҳаммадқодир С гуруҳида баҳсларга киришган 13 нафар атлет ичида ёши энг кичик спортчи эди. Аммо, шунга қарамай у ўзидан ёши катта бўлган полвонлардан ҳам яхшироқ натижа кўрсата олди. Умид қиламизки, ўсмирлар Олимпиадаси совриндори ҳисобланган Муҳаммадқодир учун бу ҳали бошланиши. Унинг зафарли юришлари ҳали олдинда.

Бугун шунингдек, Адҳамжон Эргашев ва Муаттар Набиевалар А гуруҳида ғолиблик учун супачага чиқадилар.

Эътиборингизга ўзбекистонлик спортчиларнинг жаҳон чемпионатидаги иштироклари тақвимини ҳавола қиламиз:

-73 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (С гуруҳи, 3 ноябрь)

-61 кг: Адҳамжон Эргашев (А гуруҳи, 3 ноябрь)

-67 кг: Достон Ёқубов (А гуруҳи, 4 ноябрь)

-89 кг: Зайнобиддин Маҳамадаминов (С гуруҳи, 6 ноябрь)

-89 кг: Суннатилла Ўсаров (Б гуруҳи, 6 ноябрь)

-102 кг: Акбар Жўраев (А гуруҳи, 8 ноябрь)

-109 кг: Руслан Нурутдинов (А гуруҳи, 9 ноябрь)

+109 кг: Рустам Джангабаев (А гуруҳи, 10 ноябрь)

Қизлар:

-55 кг: Муаттар Набиева (А гуруҳи, 3 ноябрь)

-64 кг: Кумушхон Файзуллаева (Б гуруҳи, 5 ноябрь)

-81 кг: Турсуной Жабборова (А гуруҳи, 8 ноябрь)

-87 кг: Долера Давронова (Б гуруҳи, 9 ноябрь).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг