UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Ўзбекистон Осиё чемпионати 1/2 финалига чиқиш баробарида Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:43Тоғли Дукентда машғулотлар жадал суратда давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:22Миллий терма жамоамиз Мужу Гран-При Челленжерида иштирок этади 0 18:01Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади? 0 17:40Sinquefield Cup 2025. Нодирбек Абдусатторов яна очко олди 0 17:19Спорт вазири ўринбосари "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланди 0 16:58Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаевнинг жамоасидаги машғулотлари ҳақида гапирди 0 16:37Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади 0 16:16Рамазон Темировнинг укаси ATFC турнирида жанг қилади 0 15:55Чунгвон Чой Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президентлигига ягона даъвогар сифатида кўрсатилди 0 15:34LFA билан шартнома имзолаган Азизбек Темиров кейинги жангини Тошкентда ўтказади 0 15:13Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди 0 14:52Исроил Мадримов: "Баҳона йўқ, ўша куни Ортис кучлироқ бўлганди" 0 14:31Бутунжаҳон ўсмирлар Олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган шахматчиларимиз муносиб кутиб олинди 0 14:10IBF чемпиони Опетая оғир вазнга ўтиши мумкин 0

02 авг 12:36
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетикачиларимиз учун кечаги кун янада сермаҳсул бўлди

Теглар :  Оғир атлетика
Нью-Дели мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича қитъа биринчилигининг -64 кг вазн тоифасида кечган баҳсларида Мадинабону Жўраева ва Асалхон Ражабова юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Ёшлар тоифасида қатнашган Жўраева даст кўтаришда 85 кг, силтаб кўтаришда 105 кг ҳамда иккикурашда 190 кг билан барча дастурда 3-ўрнини эгаллади. Ўсмир қизлар баҳсида эса Ражабова даст кўтарсиш машқини 77 кг билан якунлаб, ушбу дастурда бронза медалини қўлга киритди. Спортчимиз силтаб кўтаришда 90 кг ва икки кураш натижасига кўра 167 кг билан 5-ўриндан жой олди.

Осиё чемпионатида -73 кг вазн тоифасининг баҳслари ҳам ҳамюртларимизнинг бенефисига айланди. Боиси ушбу дастурдаги чиқишлари билан ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида қатнашган полвонларимиз 9 та медалга сазовор бўлишди.

Ўсмирлар ўртасида кечган беллашувда Ҳикматилло Ҳайдаров даст кўтаришда 127 кг, силтаб кўтаришда 160 кг ва икки курашда 287 натижа кўрсатиб, мутлақ чемпионликни тантана қилди. Шунингдек, мазкур йўналишда иштирок этган Исроилбек Исмоилов умумий ҳисобда 264 (116+148) кг билан билан 3 та бронза медалига эга чиқди. Ёшлар тоифасида қатнашган Абдулазиз Алимжонов эса икки кураш бўйича 293 (133+160) кг билан барча йўналишларда кумуш медалларга сазовор бўлди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг