UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0

19 авг 11:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Оғир вазн рейтинги. Кормье икки поғонага пастлади, Нганну биринчи!

Теглар :  ММАUFCКормье
Хабар берганимиздек, UFC барча вазн тоифаларида янгиланган рейтингни эълон қилди.

Энг оғир вазн тоифасида рейтингида бир нечта аҳамиятли ўзгаришлар бўлиб ўтди. Бунга 16 август куни тонгда Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган UFC 252 турнири доирасидаги жангларда қайд этилган натижалар сабаб бўлди. 

Жумладан, марказий жангда вазн чемпиони Стипе Миочичга имкониятни бой бериб қўйган Даниэль Кормье икки поғона пастлаб, ҳозирда 3-ўринни эгаллаб турибди. Миочичнинг чемпионлик камарига расмий даъвогар Фрэнсис Нганну рейтинг пешқадами бўлиб олди. 

Кёртис Блэйдс иккинчи ўринга кўтарилди. Якшанба тонгида собиқ жаҳон чемпиони Жуниор дос Сантосни нокаутга учратган Жаирзиньо Розенстрайк ҳам икки поғонага юқорилаб, 4-ўринга жойлашди. Дос Сантос аксинчи икки ўринга пастлади. 

Оғир вазн рейтинги. Топ-10

1. Фрэнсис Нганну

2. Кёртис Блэйдс

3. Даниэль Кормье 

4. Жаирзиньо Розенстрайк

5. Деррик Льюис

6. Алистар Оверим

7. Жуниор Дос Сантос

8. Александр Волков

9. Августо Сакаи

10. Уолт Харрис  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг