UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаев ва Илия Топуриянинг мағлубиятларига муносабат билдирди 0 17:22"Октагондан ташқарида UFC’дагидан ҳам кўпроқ даромад топмоқда". Хирн Том Аспиналл ҳақида гапирди 0 16:59Европанинг 4 та клуби скаути ўзбекистонлик футболчини кузатди 0 16:19Нодирбек Абдусатторов: "Бу аламли бўлган эди..." 0 15:51Султонов Загребдаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди 0 15:22Яна бир эркин курашчимиз RAF билан шартнома имзолади, у юлдузли кардда жанг қилади 0 14:49Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида тўрт футболчимиз умумий гуруҳда шуғулланмади 0 14:12Дзюдочиларимиз иштирокида ўтадиган Qingdao Grand Prix 2026 турнирига қуръа ташланди 0 13:46Жангга икки кун қолганида Нурсултон Рўзибоевнинг ҳолати қандай? (ФОТО) 0 13:00Фарғонада Олимпиада чемпиони номидаги бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 12:34Конго ДР бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади, чунки..." 0 12:03Шон О`Мэлли Оқ уйдаги жанги учун қанча гонорар олганини очиқлади 0 11:28Йен Мачадо Гэрри Эдди Хирн билан шартнома имзолади 0 10:56Топуриянинг мураббийи шогирдининг аҳволи ҳақида маълумот берди 0 10:31Анчелотти Бразилиянинг Шотландияни мағлуб этиб, плей-оффга йўлланма олганига изоҳ берди 0

25 июн 17:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Октагондан ташқарида UFC’дагидан ҳам кўпроқ даромад топмоқда". Хирн Том Аспиналл ҳақида гапирди

UFC оғир вазн тоифасидаги чемпион Том Аспиналл билан ҳамкорлик қилаётган промоутер Эдди Хирн британиялик спортчининг унинг компанияси билан шартнома имзолагандан кейинги молиявий ўсиши ҳақида гапирди.

"Ҳозир Том UFC октагони ташқарисидаги реклама шартномаларидан октагон ичидагидан ҳам кўпроқ пул ишлаяпти. У тижорий жиҳатдан етти хонали маблағларни жалб қилишга улгурди — DAZN билан келишув, Cloudbet билан шартнома, бугун эълон қилиниши кутилаётган яна бир ҳамкорлик, медиа чиқишлар ва унинг подкасти.

Унинг ижтимоий тармоқлардаги кўрсаткичлари ва подкасти аудиторияси жуда катта рақамларни кўрсатмоқда.

Аммо шу шов-шувлар орасида UFC ростеридаги энг кўп муҳокама қилинаётган жангчилардан бири бор — бу Том Аспиналл. Бу факт. Ҳа, биз уни тарғиб қилишимиз муҳим, бироқ UFC ҳам ўз ишини қиляпти, чунки уларнинг олдида катта жанг турибди: Сирил Ган — Том Аспиналл. Бу UFC ташкил қилиши мумкин бўлган энг йирик жанглардан бири.

Ҳозир Том Аспиналл UFC’нинг энг катта юлдузларидан бири ҳисобланади.

Аслида биз нафақат Том учун, балки UFC учун ҳам катта қиймат яратяпмиз. Чунки агар бу жанг амалга ошса, уларнинг қўлида ҳақиқий супер тўқнашув бўлади", — деди Хирн The Ariel Helwani Show YouTube каналида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг