UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44"Энтони Жошуа, шубҳасиз, жаҳон боксидаги энг катта юлдуз" - Эдди Хирн 0 19:23​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади 0 19:02Царукян — Топурия ҳақида: "Жанг қила олмайман дейсан, лекин бундай гапларга вақт топасан. Сен масхарабозсан" 0 18:41"Агар Кроуфорд ҳақиқатан ҳам якунлаган бўлса, мен энди уни энг зўри деб ҳисоблайман" - Рой Жонс ким энг зўр боксчи эканлиги ҳақида гапирди 0 18:20"Царукян, шубҳасиз, Топурия учун муаммо яратади" - собиқ чемпион 0 17:59“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаради 0 17:38"Кимдир ростдан ҳам Жейк ғалаба қозонади деб ўйлаганмиди?" - Кормье Жошуа - Пол жанги ҳақида 0 17:17Илия Топурия: "Махачев билан жангимни ҳамма кўрмоқчи. Лекин Ислам..." 0 16:56MPL вице-президенти Жасур Алижонов ўз ММА Лигасига асос солди 0 16:35Аббосбек Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча" 0 16:14Бугун Бухорода ATFC ва Brave CF қўшма ММА турнири ўтказилади 0 15:53Разамбек Жамалов Рамзан Кадировнинг ўғли томонидан тақдирланди (ФОТО) 0 15:32Нурсултон билан жанги амалга ошмай қолган енгилмас "Гладиатор" UFC ростеридан чиқарилди 0 15:11ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни амалга оширмоқчи 0 14:50"Qatar Weightlifting Cup". Нигора Абдуллаева терма жамоамизга 3 та медаль тақдим этди + ФОТО 0

08 ноя 14:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўлим тўшагида ётган Бен Аскрен машғулотларга қайтди + ВИДЕО

Теглар :  Бен АскренUFC
Шу йилнинг июнь ойида ўпка трансплантациясини ўтказган UFC, Bellator ва ONE промоушенлари собиқ жангчиси Бен Аскрен спорт залига қайтиб, биринчи кураш машғулотини ўтказди.

"Менга бир-иккита кураш видеоларини жўнатишди ва мен ўзимни тутиб тура олмадим. Тўрт ой бурун ўлим тўшагида ётган эдим. Уч ой олдин бировнинг ёрдамисиз туролмасдим. Икки ой олдин ҳам ходуноклардан фойдаланардим. Сенинг баҳонанг нима? Ипларингни маҳкамроқ боғла - ишга кириш! Яна шуғулланиш имкониятига эга бўлганим ва жамоанинг оғир дамларда менга кўрсатган барча ёрдами учун чексиз миннатдорман", - деб ёзди Аскрен ижтимоий тармоқда биринчи машғулот видеосини жойлаб.

Июнь ойи бошида Бен Аскрен пневмониянинг оғир шакли билан касалхонага ётқизилган, тўрт ҳафта ўтгач, собиқ жангчи операция қилинган, июль ойи охирида эса америкалик тўрт марта клиник ўлим ҳолатида бўлганди. 

Эркин кураш бўйича АҚШ терма жамоасининг собиқ аъзоси, 41 ёшли Бен Аскрен 2019 йилда ММАдаги фаолиятини якунлаган, 2021 йилда эса блогер Жейк Полга бокс жангида нокаут билан ютқазганди. Фаолиятини якунлагач, америкалик мураббийлик фаолияти билан шуғулланган, шунингдек, YouTube’да таҳлилий подкаст олиб борган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг