UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

22 фев 14:40
Янгиликлар

Милан-Кортина-2026

Олимпиада-2026. Клебо 10 карра чемпион! Финляндия хоккейчиларида бронза. 18-куннинг барча натижалари битта хабарда

Италия давлати мезбонлигида якунига етиб бораётган XXV Қишки Олимпия ўйинларининг ўн саккизинчи кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

Оқ Олимпиаданинг кечаги куни дастурида 11 комплект медаллар (биатлон, бобслей, кёрлинг, конькида югуриш, чанғи пойгаси, фристайл, хоккей, шорт-трек ва ски-альпинизм) жамланмаси ўйналди. 

Эътиборлиси, норвегиялик чанғичи Йоханнес Клебо 10 карра Олимпиада чемпионига айланди. Бу унинг Милан Олимпиадасидаги олтинчи олтин медали бўлди. Кеча у 50 км масофага ўтказилган масс-старт классика баҳсларида олтинчи олтин медалини қўлга киритди. Бу билан у Қишки Олимпия ўйинлари тарихидаги энг сермаҳсул спортчига айланди. 

Олимпиаданинг энг томошабон спорт тури ҳисобланган эркаклар ўртасидаги хоккей мусобақасида бронза медаль соҳиблари аниқланди. Ярим финалда мағлубиятга учраган Финляндия ва Словакия терма жамоалари ўзаро 3-ўрин учун кечган учрашувда музга чиқишди. Финларнинг тотал устунлигида ўтган баҳсда йирик 6:1 ҳисоби қайд этилди. Финляндия бугун ўтказиладиган Канада ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги финал ўйинига қадар амалдаги Олимпиада чемпиони бўлиб турибди.  

Олимпиада-2026. 21 февраль кунги барча натижалар

Бобслей. Эркаклар, тўртлик. Биринчи старт

1. Германия

2. Германия

3. Буюк Британия


Бобслей. Эркаклар, тўртлик. Иккинчи старт

1. Германия

2. Германия

3. Германия


Бобслей. Аёллар, иккилик. Тўртинчи старт. Финал.

1. Лаура Нольте ва Дебора Леви (Германия) — 3.48,46.

2. Лиза Буквиц ва Неле Шутен (Германия) — 0,53 сонияга ортда қолиш.

3. Кейлли Хамфрис ва Жасмин Жонс (АҚШ) +0,75.


Фристайл. Аралаш жамоавий. Акробатика. Финал.

1. АҚШ

2. Хитой

3. Австралия


Эркаклар, ски-кросс. Финал.

1. Симоне Деромедис (Италия)

2. Федерико Томазони (Италия)

3. Алекс Фива (Швейцария)


Эркаклар, хафпайп. Финал.

1. Алекс Феррейра (АҚШ)

2. Хенри Силдару (Эстония)

3. Брендан Маккей (Канада)


Чанғи пойгалари. Эркаклар, масс-старт 50 км, классика. Финал.

1. Йоханнес Клебо (Норвегия) — 2:07.7,1.

2. Мартин Лёвстрём Нюэнгет (Норвегия) — 8,9 сонияга ортда қолиш.

3. Эмиль Иверсен (Норвегия) +30,7.


Ски-альпинизм. Аралаш эстафета. Финал.

1. Франция

2. Швейцария

3. Испания


Кёрлинг. Аёллар. Учинчи ўрин учун баҳс

Канада – АҚШ – 10:7


Кёрлинг. Эркаклар. Финал.

Буюк Британия – Канада – 6:9


Биатлон. Аёллар, масс-старт 12,5 км. Финал.

1. Осеан Мишлон (Франция)

2. Жулия Симон (Франция)

3. Тереза Воборникова (Чехия)


Конькида югуриш. Эркаклар, масс-старт. Финал.

1. Йоррит Бергсма (Нидерландия)

2. Виктор Хальд Торуп (Дания)

3. Андреа Жованини (Италия)


Аёллар, масс-старт. Финал.

1. Марейке Груневауд (Нидерландия)

2. Ивани Блонден (Канада)

3. Миа Килбург-Манганелло (АҚШ)


Хоккей. Эркаклар. Учинчи ўрин учун баҳс

Словакия — Финляндия – 1:6

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг