UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42ЖЧ-2026 финал босқичида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум 0 10:21Жейк Пол - Энтони Жошуа жанги регламенти тасдиқланди 0 10:00Жаҳон кубоги: беш нафар чарм қўлқоп устамиз финалга йўл олди 0 09:39Арман Царукян: "Ҳеч ким билан муаммом йўқ" 0 09:18Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:57Элмурод Ҳақназаров ММАдаги иккинчи жангини ўтказади (ПОСТЕР) 0 08:36Майкл Моралес Махачевни нокаут қилишга тайёр 0 08:15VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Медалларимиз 79 га етди, Эрондан 6 та "тилла"га ўзиб кетдик (Тўлиқ жадвал) 0 07:54Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия ЖЧ-2026`га йўлланма олди! 0 07:33Хабиб Нурмагомедов: "Исламнинг Оқ уйда жанг қилишини истамайман" 0 01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0

01 апр 09:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимпиада чемпиони Данияр Елеусинов ўзбекистонлик боксчига қарши жанг ўтказади

Қозоғистонлик журналистларнинг хабар беришича, проф боксда мағлубият ва муросасиз одимлаётган Данияр Елеусинов (11-0, 6 КО)нинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум бўлган.

Елеусинов Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони бўлиб, ўшанда финал жангида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсовни ҳакамларнинг баҳсли қарори билан мағлубиятга учратган эди. 

"Данияр Елеусинов қачон рингга қайтади? Мендаги маълумотларга қараганда, у 27 апрель куни Алмати шаҳрида ташкил этиладиган "IBA Чемпионлар оқшоми"да рингга чиқади. Даниярнинг рақиби ўзбекистонлик Саиджамшид Жафаров бўлади. Жанг 71 килограмм вазн тоифасида 10 раундга мўлжалланган бўлади", — деди қозоғистонлик журналист Косанбай.

Маълумот учун, Данияр Елеусинов профессионал боксдаги сўнгги жангини 2021 йилнинг декабрь ойида ўтказганди. Ўшанда у аргентиналик Хуан Эрнан Леал (15-4-1, 4 КО)ни мағлубиятга учратган эди. Саиджамшид Жафаров ўтган йили Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритганди. У шунингдек, ҳаваскор боксда икки карра Осиё чемпиони ҳисобланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
01 апр 09:48:01
TOKIO-2020
Шахрам финалда ютган эди, лекин бунга беришди олимпиада олтин медалини. Саиджамшид яхши боксчи, агар ўз устида ишласа, ютса керак!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг