11 июл 16:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
Саиджамшид Жафаров IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилди
Кеча Озарбайжон пойтахти Бокудаги "Sea Breeze Resort" мажмуасида бокс бўйича "IBA Champions Night" мусобақаси бўлиб ўтди.
Аҳамиятлиси, мусобақада ҳамюртимиз, ҳозирда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жафаров ҳам рингга кўтарилди.
Унга беларуслик Николай Весёлов рақиблик қилди. Ўрта вазн тоифасидаги баҳс тўлиқ давом этиб, якунда Саиджамшид Жафаров рақибини ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар