UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

13 сен 15:46
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Олимпиада чемпиони Гейбл Стивсон ММАда дебют қилди

Бугун АҚШнинг Миннесота штати Приор-Лейк шаҳрида аралаш яккакурашлар бўйича LFA 217 турнири бўлиб ўтди.

Оқшом доирасида эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Гейбл Стивсон ММАдаги дебютини ўтказди. Америкалик номдор курашчининг рақиби ҳамюрти Брейден Петерсон бўлди. Жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Стивсон рақибини ўз услубида, яъни партерда мағлубиятга учратди. 

Стивесонни октагонга мураббий ва секундант сифатида икки вазнда собиқ UFC чемпиони Жон Жонс олиб чиқди. Жанг аввалида бир нечта зарбаларни ўтказиб юборганига қарамай, Гейбл Петерсонни тейкдаунга тушира олди ва кетма-кет зарбалар сериясидан кейин рефери жангни тўхтатди. Бу пайтда 1-раунднинг 1-дақиқаси 38-сонияси ўтиб бораётганди. 

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Стивсон 2020 йил Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида эркин кураш бўйича олтин медални қўлга киритган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг