10 мар 15:37
Янгиликлар
Бокс/ММА
Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоировнинг 1/2 финал жангида кутилмаган натижа
Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Олимпиада лицензион турнирининг навбатдаги кунги баҳслари бошланди.
Ҳозиргина -52 кг вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Шаҳобиддин Зоиров ярим финал жангини якунлади. Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони таиландлик Титисан Панмотга қарши рингга кўтарилди.
Афсуски, қизиқарли кечган жангда Зоиров ҳакамларнинг қўпол хатоси эвазига рақибига 1:4 ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Энди Титисан ҳал қилувчи жангда ҳиндистонлик Амитни мағлуб этишнинг уддасидан чиққан хитойлик боксчига қарши рингга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳобиддин Зоиров ярим финалга чиқиш орқали ўзи учун иккинчи Олимпиада йўлланмасини нақд қилган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар