UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

30 июл 18:15
Янгиликлар

Дзюдо, Париж-2024

Олимпиада ғолиби Диёра Келдиёрова: "Бу медалимни раҳматли бувимга бағишлайман"

Дзюдо бўйича Париж Олимпиадаси ғолиби Диёра Келдиёрова (52 кг) Инстаграм саҳифасига янги пост жойлади.

"Ҳаётимдаги энг унутилмас, бахти кунларимдан бири. Бу медалимни раҳматли бувимга бағишлайман. 6 ёшимда дзюдони севиб қолишимга сабабчи бўлиб, мени шу даражага етказганлари учун. Мен бувим билан яшаб, катта бўлганман ва ҳаётимдаги энг муҳим дарсларни айнан ундан ўргандим. Баъзида ундан менга нисбатан жуда қаттиққўл ва талабчан бўлгани учун жуда ҳам хафа бўлар эдим! Шуни англадимки, мен учун энг тўғрисини улар қилган эканлар. Хозир орамизда йўқ, лекин биламан, ҳар доим кузатиб, мен билан фахрланиб турибдилар. Олимпиада чемпионлиги жуда ҳам узоқ ва қийин йўл эди. Мен буни ота-онам, бобом-бувиларим, турмуш ўртоғим, ойижон ва дадажонимни кўмаги билан уддаладим! Дуо қилиб, менга ишонган бутун халқимизга ташаккур билдираман", деб ёзди Диёра Келдиёрова.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
30 июл 19:17:19
Samcity
Barakalla
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг