UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

11 сен 14:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Олимпиада муваффақиятсиз бўлди. Ривожланишни эса шу инсонлар билан давом эттирмоқчимиз". Қозоғистонлик Олимпиада чемпиони ўз фикрларини билдирди

Бокс бўйича қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Бахит Сарсекбаев айни пайтда қозоқ боксида рўй бераётган можаролар ҳақида гапирди.

Маълумот учун, қозоғистонлик боксчи қиз Ангелина Лукас терма жамоадаги ноҳақликлар сабаб мамлакат раҳбариятига мурожаат қилган. 

-Қозоғистон бокс федерацияси раҳбариятининг Ангелина Лукас билан боғлиқ ҳолатдаги ҳаракатлари қозоқ спортига зарар етказиши мумкинми?

-Албатта, бундай ҳолатлар бунгача ҳам бўлган - бу сир эмас. Одамлар Қозоғистондан кетиб Қирғизистон спорт курашлари терма жамоасида муваффақиятга эришишган. Шунингдек оғир атлетикада ишлаган мутахассисимизни олайлик. Улар олиб кетишди ва у Ўзбекистонга Олимпиада чемпионини тақдим қилишга ёрдам берди. Сизда захира каттами дейман?

Ҳозир қозоқ бокси муаммолар билан тўқнаш келган. Бизда муваффақиятсиз Олимпиада бўлди. Энди эса яна шу одамлар билан ривожланишни давом эттирмоқчимиз. Аммо бизда хеч нарса ўхшамаяпти: муаммо ортидан муаммо. Бу муаммони эса федерацияда ишлаётган амалдорларнинг ўзлари яратишмоқда", - деди Сарсекбаев. 

Маълумот учун, Сарсекбаев ўз вақтида Ўзбекистон бокс терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва 2002 йилги Осиё ўйинлари ғолиби бўлган. Муваффақиятлари эвазига "Ўзбекистон ифтихори" унвонини қўлга киритишга ҳам улгурган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
11 сен 15:13:04
Zayniddin Umarov
Ва уни бизникилар олимпиядага олишмаган.... Хаммасини тугри ёзиш керак
   
11 сен 18:55:36
Sherzod Xudaybergenov
Zayniddin Umarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ва уни бизникилар олимпиядага олишмаган.... Хаммасини тугри ёзиш керак
Ту'ппа ту'гри биз Козогистондан хам у'тип тушамиз аслида. Бунга мисол Коракалпогистонлик Ердос Жанабергенов, Адилбек Ниязимбетов......яна канча спортчилар Козогистон номидан жахон чемпиони,олимпиада совриндори булишди. Булар хам адолатсизлик курбонлари. Бу йил бокс федерацияни кетини ЖАЛОЛОВ ёпди булмасам билмадим....
   
11 сен 18:49:37
Boks
Zayniddin Umarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ва уни бизникилар олимпиядага олишмаган.... Хаммасини тугри ёзиш керак
Xa oshanda orniga dilshod maxmudovni olib ketishgan va pekin olimpiadasi chorak finalda toqnash kelishgan. Natija esa hammaga malum
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг