UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0 06:56Кайо Борральонинг UFC 330 турниридаги жанги бекор қилинди + ФОТО 0 19:43Богдан Гусков жанг қиладиган турнир айтилди 0 19:02Иван Дичко Дана Уайт бошчилигидаги Zuffa'да илк ғалабасини нишонлади (ВИДЕО) 0 18:36Расман. Санжар Зокировнинг кейинги жанги эълон қилинди 0 17:12"Реал" 100 млн евро эвазига ярим ҳимоячи харид қилиши мумкин 0 16:00Ўзбекларни ютишда тиним билмаётган Камал Гусейнов Mangu 5 турнирида яна бир таниқли ММАчимиз билан жанг қилади 0

17 июл 12:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олимпия ўйинларида бокс бўйича баҳсларнинг ёшга доир чекловлари ўзгарди

Теглар :  Бокс
Халқаро Олимпия қўмитаси Токиода ўтказиладиган Олимпиадада бокс мусобақаларининг ёшга доир чекловларини ўзгартирди. Бу борада лицензион турнир ва ўйинларнинг ўзи учун яна бир йил қўшиб берилди.

Энди баҳсларда 41 ёшли боксчилар ҳам қатнашиши мумкин бўлади. 1980 йилнинг 1 январидан 2002 йилнинг 31 декабри оралиғида таваллуд топган чарм қўлқоп усталари Токио Олимпиадаси ва унинг квалификацион баҳсларида иштирок эта олиши мумкин. 

Маълумот учун, ҳозирга келиб 43 мамлакатдан 112 нафар боксчи Токиодаги ўйинларга лицензияни қўлга киритиб бўлган. Навбатдаги лицензион турнирларда яна 174 йўлланма ўз эгасини кутмоқда. Ушбу турнирлар 2021 йилда ташкил этилади. 

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар боксчиси Токио Олимпиадаси лицензияларини нақд қилиб улгурган.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг