28 июн 06:59
Янгиликлар
Теннис

Онс Жабер Истбурнда муваффақиятли старт олди
Сайёрамизнинг олтинчи ракеткаси Онс Жабер Буюк Британиянинг Истбурн шаҳри мезбонлик қилаётган майса қопламали WTA турниридаги иштирокини бошлади.
Тунислик теннис маликаси илк даврада WTA рейтингида 42-ўринни эгаллаб турган италиялик Жасмин Паолинини 6/3, 6/2 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 2:0 кўринишига келди.
Олтмиш бир дақиқа давом этган баҳсда Жабер 2 та эйс, 5 та брейкни амалга ошириб, 3 бор қўшхатога йўл қўйди. Онснинг Rothesay International турнири иккинчи даврасидаги рақибаси италиялик Камила Жоржи ҳамда британиялик Хизер Уотсон учрашувида аниқланади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар