UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0 09:44Расман! Рақамланган UFC 334 ва UFC 335 турнирлари тасдиқланди 0 09:18Ҳусанов "Борнмут"га қарши ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди? 0 08:52UFC Fight Night 285 турнири жангчиларининг гонорарлари маълум - энг кўпи "Рицар"да! 0 08:28PFL турнирининг барча натижалари: "Киборг" Виейрага қарши, Рабаданов Ридерни нокаутга учратди 0 08:04Ўзбекистон — аралаш жамоавий баҳсларда Жаҳон чемпионати совриндори! 0 07:37Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"ни тор-мор этди 0

20 авг 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўртага миллион доллар қўйилган PFL 8 турнирида финалчилар маълум

Теглар :  PFL 8АҚШ
АҚШнинг Флорида штати Голливуд шаҳрида аралаш яккакураш бўйича PFL 8 турнири бўлиб ўтди.

Ушбу оқшом доирасидаги қизиқарли жангларда Гран-прининг эркаклар ўртасида оғир, аёллар орасида эса енгил вазн тоифаларида финалчилар аниқланди. Америкалик Кайла Харрисон биринчи раунддаёқ рақибаси Жен Фабианни техник нокаутга учратди. Тэйлор Гуардадо эса уч раунд тўлиқ давом этган жангда Мариана Мориасдан очколар бўйича устун келди.

Ўртага бир миллион доллар тикилган оғир вазн тоифасининг финал жангида эса хорватиялик Анте Делия ҳамда бразилиялик Бруно Каппелозза ўзаро тўқнаш келадиган бўлди. Анте россиялик Денис Гольцовни очколар ҳисобига кўра таслим этди. Каппелозза эса иккинчи раундда америкалик Жамилл Жонсни нокаутга учратди.

Оқшомнинг қолган натижаларига тўхталадиган бўлсак, Хенан Феррейра ва Аманда Лив рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратишди. Россиялик Марина Мохнаткина ўзининг дебют жангида америкалик Клаудиа Заморани очколар ҳисобига кўра енгди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг