UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0 10:25ЖЧ-2026. Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди 0 09:59Шахмат бўйича мутлақ жаҳон рекорди янгиланди! 0 09:26Конор Макгрегор тасдиқлади! 0 08:57Жавоҳир Синдаров: "Ҳаёт тарзимни ўзгартиришни истамайман" 0 08:19ЖЧ-2026. Германия мундиални тарк этди, Парагвай кейинги босқичда! 0 07:42"Уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман". Дана Уайт — жаҳон бокси юлдузлари ҳақида 0 19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0 19:05Нурсултон Рўзибоев оладиган гонорар АҚШдаги ҳаражатлар учун етадими? 0

22 июн 08:16
Янгиликлар

Кураш

Осиё чемпионатининг иккинчи кунида ҳам 12 та медалга эга чиқдик

Таиланднинг Паттайя шаҳрида кураш бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатининг биринчи кун натижалари ҳақида хабар берган эдик.

Мусобақанинг иккинчи кунида ҳам полвонлар яна саккиз вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга тушди.

Осиё чемпионати вакилларимиз учун омадли келди. Мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида Шуҳрат Арслонов бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари 12 медални қўлга киритди. Шундан тенг ярмини олтин медаллар ташкил қилди.

Ёш полвонларимиздан Ҳасан Ботиров (-55 кг), Санжар Саидқулов (-60 кг), Сардорбек Жангелдиев (-66 кг) ҳамда Жалолиддин Бойназаров (-73 кг), қизлар ўртасида эса Маликахон Қаҳҳарова (-70 кг) ва мутлақ вазнда Рината Илматовалар шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Илҳом Фармонов (-55 кг), Менгдона Чориева (-63 кг), Садоқат Тўраева (-70 кг) ҳамда Шоҳиста Аноровалар (-78 кг) кумуш медаль билан тақдирланди.

Яна икки нафар курашчимиз Паҳлавон Мансуров (-73 кг) ҳамда Шаҳнозахон Бозорова (-63 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Фақат иккита вазнда олтин медаллар ўзга юрт спортчиларига насиб этди. Вьетнамлик Нгуен Ти Нгос (-63 кг) ҳамда Хитой Тайпейи терма жамоаси аъзоси Янг Ли-Май (-78 кг) ёшлар ўртасида Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Шундай қилиб, 16 та вазн тоифасида ўтказилган мусобақада жами 24 та (12 та олтин, 10 та кумуш ва 2 та бронза) медални қўлга киритган полвонларимиз умумжамоа ҳисобидан биринчи ўринни эгаллашди. Кейинги ўринларни эса Хитой Тайпейи ва Вьетнам жамоалари банд этишди.

Ушбу мусобақада иштирок этган терма жамоамиз аъзолари 25 июнь куни юртимизга қайтиб келишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг