UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0

24 фев 12:38
Янгиликлар

Футбол

Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон қайси гуруҳдан жой олди?

Осиё Кубоги-2023 саралаш баҳсларининг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундига чиқа олмагани боис, вакилларимиз энди Осиё Кубоги йўлланмаси учун саралаш ўйинларида иштирок этишади. 

Қуръага кўра Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка билан "C" гуруҳидан жой олди. Бизнинг гуруҳ ўйинлари 8-14 июнь кунлари Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Осиё Кубогига ҳар бир гуруҳ ғолиблари ва 5та энг яхши иккинчи ўрин соҳиблари йўлланма олишади.

Қуръа натижалари: 

"A" гуруҳи: Иордания, Кувайт, Индонезия, Непал.
"B" гуруҳи: Фаластин, Филиппин, Яман, Мўғулистон.
"C" гуруҳи: Ўзбекистон, Таиланд, Мальдив ороллари, Шри Ланка.
"D" гуруҳи: Ҳиндистон, Гонконг, Афғонистон, Камбоджа.
"Е" гуруҳи: Баҳрайн, Туркманистон, Малайзия, Бангладеш.
"F" гуруҳи: Қирғизистон, Тожикистон, Мьянма, Сингапур.

Олтита мамлакатда ўйинлар шу йилнинг 8-14 июнь оралиғида бўлиб ўтади. 

1-тур. 8 июнь

2-тур. 11 июнь

3-тур. 14 июнь

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг