UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Бокс. Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати санаси ва манзили маълум бўлди 0 11:12“Тошкент кузи” мусобақаси старт олди 0 10:51Ушу: Беш нафар спортчимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:30Чилида қийин, Данияда йирик ғалаба, Колумбия эса Жазоирга ютқазди 0 10:09Оксана Чусовитина: “Мақсадим – олимпиада чемпионлиги!” 0 09:48Дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди 0 09:27Grand Swiss. Рустам Қосимжонов 6-тур учрашувини ўтказди 0 09:06ФОТО Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди 0 08:4515 ёшли гроссмейстеримиз Нодирбек афсонавий Вишванатан Ананд билан ўйнади ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:24Жисмоний тарбия ва спорт университети талабалари халқаро конференцияда иштирок этди 0 08:01Бугун боксчиларимиз Осиё чемпионати ярим финалида жанг қиладилар 1 07:40Евро-2020 йўлланмасини нақд қилган навбатдаги терма жамоа маълум бўлди 0 07:17"Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин ғалабадан сўнг нималар деди? 1 06:54Ниҳоят! “Ҳумо” Санкт-Петербургда пешқадам жамоани мағлуб этди 2 06:32Афсонавий Оксана Чусовитина Тошкентда тантанали кутиб олинди 0

30 авг 18:10
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари. 12-кунда еттита медаль қўлга киритдик!

Теглар :  Осиё ўйинлари
Бугун Индонезиядаги Осиё ўйинларида 12-кун баҳслари ниҳоясига етди.

Бугун баҳсларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларга оид тезкор янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

Кун якунларига кўра, совриндор спортичиларимиз рўйхати қуйидагича кўрииш олди:

Олтин:

Вадим Меньков (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)

Кумуш Юлдашева (кураш)

Шермуҳаммад Жандреев (кураш)


Кумуш:

Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)

Яҳё Имомов (кураш)



Бронза:

Шаҳриёр Маҳкамов, Шоҳруҳбек Аъзамов (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)

Нурислом Тўхтасин ўғли, Серик Мирбеков (байдарка ва каноэда эшкак эшиш)

Гулноза Матниёзова (дзюдо)


16:48. Гулноза Матниёзова хитойлик Я Жуни мағлуб этди ва БРОНЗА медалига сазовор бўлди.


16:15. Бизда навбатдаги олтин ва кумуш! Кураш баҳсларида Шермуҳаммад Жангдреев Яҳё Имомовни мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди. Яҳё эса кумуш медалга эга чиқди


16:02. Кумуш Юлдашева Осиё ўйинларида Ўзбекистон ҳисобига 14-олтин медални тақдим этди! Бу курашчиларимизнинг Осиё ўйинларидаги ўнинчи медали эди!!!


15:33. Кураш. Ҳамюртимиз Шермуҳаммад Жандреев кувайтлик Мисри Ҳусайинни мағлуб этди ва финалга чиқди! Финалда Имомов ва Жандреев ўзаро курашишади. Яъни Ўзбекистон учун олтин ва кумуш медаль нақд. 


15:21. Курашчимиз Яҳё Имомов қозоғистонлик Ерсултан Музаппаровни енгиб финалга чиқди.


15:17. Кураш. Ярим финалда Кумуш Юлдашева тайпеилик курашчини мағлуб этиб финалга чиқди. Финалда ҳамюртимиз мўғулустонлик Отгон Мункхтсетсег билан курашади.


14:26. Трамполинда сакраш бўйича финалда ҳамюртимиз Фарангиз Рўзиева бешинчи ўринни эгаллади.


14:23. Кураш. Ҳамюртимиз Шермуҳаммад Жандреев чорак финалда афғонистонлик спортчини мағлуб этиб ярим финалга чиқди.

Яҳё Имомов чорак финалда туркманистонлик Гувонч Бегалиевни мағлуб этиб ярим финалга чиқди.

Кумуш Юлдашева ярим финалда хитой тайпеилик Янг Хсиентзу билан курашади.


13:26. Кураш. -90 кг вазнда ҳамюртимиз Шермуҳаммад Жандреев туркманистонлик рақибни мағлуб этиб чорак финалга чиқди.


13:23. Кураш. -90 кг вазнда ҳамюртимиз Кумуш Юлдашева илк босқичда индонезиялик рақибасини мағлуб этди. Чорак финалда Кумуш қозоғистонлик Калжан Таижанова билан тўқнаш келади.


13:20. Кураш. -78 кг вазнда ўзбекистонлик Дилроза Бозорова қозоғистонлик курашчига ютқазиб қўйди. 


13:18. Кураш. -90 кг вазнда ҳамюртимиз Яҳё Имомов биринчи босқичда эронлик курашчини таслим қилди. Иккинчи босқичда Имомов ҳиндистонлик спортчидан устун келди ва Яҳё Имомов чорак финалга чиқди.


10:19. Дзюдочимиз Гулноза Матниёзова ярим финалда жанубий кореялик спортчига имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бронза медали учун татамига чиқади.


09:40. Шарофиддин Болтабоев ва Ғиёсжон Бобоев чорак финалда имкониятни бой бериб қўйди. Гулноза Матниёзова эса ярим финалга чиқди. 


08:45. Эшкак эшиш. 1000 метрга каноэда эшкак эшган Нурислом Тўхтасин ўғли ва Серик Мирбеков жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб борди ва БРОНЗА медалини қўлга киритди.


08:38. Дзюдо. Ғиёсжон Бобоев ва Шарофиддин Болтабоев илк жангларида ғалаба қозонишди ва чорак финалга йўл олишди.


08:20. Эшкак эшишнинг жуфтлик баҳсларида 1000 метрга сузган Шаҳриёр Маҳкамов ва Шоҳрух Аъзамовлар БРОНЗА медалига эга чиқишди.


07:13. ОЛТИН МЕДАЛЬ! Вадим Меньков Осиё ўйинларининг тўрт карра чемпиони!!! Ҳамюртимиз Ўзбекистон спорт делегациясига ушбу Осиё ўйинларидаги 13-олтин медални тақдим этди.


06:51. Тошкент вақти билан соат 7:10да Вадим Меньков каноэда 1000метрга эшкак эшиш бўйича стартга чиқади. 


06:45. Эшкак эшиш. 500 метр масофага тўрт кишилик экипажда ўтказилган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари маррага бешинчи бўлиб етиб боришди.


06:34. Эшкак эшиш. Каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова/Нилуфар Зокирова тандеми маррага иккинчи бўлиб етиб борди ва КУМУШ медални қўлга киритди.


06:28. Ассалому алайкум. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига бағишланган онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз.


Бугун Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати:

Дзюдо:

(саралаш ва финал)

-57кг: Амангул Алланазарова
-70кг: Гулноза Матниязова
-73кг: Ғиёсжон Бобоев
-81кг: Шарофиддин Болтабоев

Кураш:

(саралаш ва финал)

-90кг: Шермуҳаммад Жандриев
-90кг: Яҳё Имомов
-78кг: Дилроза Бозорова
-78кг: Кумуш Юлдашева


Трамполин:

(саралаш ва финал)

Амиран Бабаян
Самирбек Усмонов
Фарангиз Рўзиева


От спорти:

(Яккалик)

Нуржан Туякбоев
Оқил Собиржонов


Велоспорт:

(трек)

Мурод Холмуродов (омниум)

Рината Байметова (3 000м)



Байдарка ва каноэда эшкак эшиш:

Шоҳруҳ Аъзамов, Шаҳриёр Маҳкамов (жуфтлик, қайиқ, 1000 м, финал)


А.Тропин, В.Ибрагимов, Ж.Нурматов, А.Мачалов (тўртталик, қайиқ, 500 м, финал)


Вадим Меньков (яккалик, каноэ, 1000 м, финал)


Нурислом Тўхтасин ўғли, Серик Мирбеков (жуфтлик, каноэ, 1000 м, финал)


Екатерина Шубина (яккалик, қайиқ, 500 м, финал)

Дилноза Раҳматова, Нилуфар Зокирова (жуфтлик, каноэ, 500 м, финал)

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+3   
30 авг 09:56:37
Shahzod Xojayli
Qaysi davlatdan necha nafar bokschi qoldi:

Erkaklar:
7 — O'zbekiston;
5 — Tailand;
3 — Xitoy;
2 — Filippin, Mo'g'uliston, Qozog'iston, Hindiston;
1 — Iordaniya, KXDR, Indoneziya, Qirg'iziston, Yaponiya.
+2   
30 авг 10:26:57
Just Abbos
Mashu baydarka va kanoe shuncha medal.oldi birortasini jonli kormadima.
+2   
30 авг 10:00:48
Shahzod Xojayli
Boks. Yarim final. 31 avgust

Erkaklar.

52 kg vazn toifasi
10:00. Jasurbek Latipov (O'zbekiston) - Usenaliev Azat (Qirg'iziston)
10:15. Tongdee Yuttapong (Tailand) - Ladon Rogen (Filippin)

60 kg vazn toifasi
10:30. Shunqor Abdurasulov (O'zbekiston) - Juntrong Rujakran (Tailand)
10:45. Shan Jun (Xitoy) - Erdenebat Tsendbaatar (Mo'g'uliston)

69 kg vazn toifasi
11:00. Eshash Ziyod (Iordaniya) - Shimbergenov Aslanbek (Qozog'iston)
11:15. Ardi Saylom (Tailand) - Bobo Usmon Boturov (O'zbekiston)

49 kg vazn toifasi
14:00. Hasanboy Do'stmatov (O'zbekiston) - Vu Jonglin (Xitoy)
14:15. Paalam Karlo (Tailand) - Amit (Hindiston)

56 kg vazn toifasi
14:30. Jo Xyo Nam (KXDR) - Su Bo Siang (Xitoy)
14:45. Amoragam Sunan Agung (Indoneziya) - Mirazizbek Mirzaxalilov (O'zbekiston)

64 kg vazn toifasi
15:00. Iqboljon Xoldorov (O'zbekiston) - Narimatsu Daysuke (Yaponiya)
15:15. Masuk Vuttichay (Tailand) - Baatarsux Chinzorig (Mo'g'uliston)

75 kg vazn toifasi
15:30. Amankul Abilxan (Qozog'iston) - Vikas Krishan (Hindiston)
15:45. Marcial Eumir Feliks (Filippin) - Isroil Madrimov (O'zbekiston)
+1   
30 авг 20:10:49
Aziz Rakhmatov
Админлар куриниб турибдики сизларга хисоб буйича хеч ким тенг кела олмайди. Осиё уйинларини кечиктириб булса хам ёритиб турибсизлар рахмат каттакон. Лекин бугун биз 3та Олтин 2та Кумуш 3та Бронза жами 8 медал кулга киритдик 7 та эмас!!!
+1   
30 авг 09:45:46
Sarvar_Parkentlik
Dyuzdoda bugun omadsizlikka uchrashdi. 73 va 81 da chorakda yutkaziwdi. Endi bronza uchun jang qiliwadi. Faqatgna 70 kg da qizlarimizdan Matniyazova yarimfinalga chiqa oldi
+1   
30 авг 09:15:24
Inomjon
Дзюдо. 07:00 – 10:00, 14:00 – 16:00

А.Алланиёзова. 57 кг. Саралашдан – финалгача.
Г.Матниёзова. 70 кг. Саралашдан – финалгача.
Г.Бобоев. 73 кг. Саралашдан – финалгача.
Ш.Болтабоев. 80 кг. Саралашдан – финалгача.
Кураш

Ш.Жандрев, Ё.Имамов. 90 кг. Саралашдан – финалгача. 12:00 – 19:00
Д.Бозорова, К.Юлдашева. 78 кг. Саралашдан – финалгача. 12:00 – 19:00
Трамполин

А.Бабаян, С.Усмонов. Саралашдан – финалгача. 11:00 – 16:00
Ф.Рўзиева. Саралашдан – финалгача. 10:00 – 13:00
От спорти

Н.Туякбоев, О.Собиржонов. Яккалик. (1-босқич. 07:00 – 09:00, 2-босқич. 12:00 – 14:00
Велоспорт-трек

М.Холмуродов, Р.Байметова. Яккалик М1 × 3000 м. Яримфинал, финал. 08:00 – 15:00
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. 06:30 – 09:00

Ш.Аъзамов, Ш.Маҳкамов. Иккиталик. К2 × 1000 м. Финал
А.Тропин, В.Ибрагимов, Ж.Нурматов, А.Мочалов. Тўртталик К4 × 500 м. Яримфинал, финал. 08:00 – 15:00
В.Меньков. Яккалик С1 × 1000 м. Финал
Н.Тўхтасин ўғли, С.Мирбеков. Иккиталик С2 × 1000 м. Финал
Е.Шубина. Яккалик. K1 × 500 м. Финал
Д.Раҳматова, Н.Зокирова. Иккиталик С2 × 500 м. Финал
+1   
30 авг 07:34:56
Shahzod Xojayli
Дзюдо. 07:00 – 10:00, 14:00 – 16:00

А.Алланиёзова. 57 кг. Саралашдан – финалгача.
Г.Матниёзова. 70 кг. Саралашдан – финалгача.
Г.Бобоев. 73 кг. Саралашдан – финалгача.
Ш.Болтабоев. 80 кг. Саралашдан – финалгача.
Бадиий гимнастика. 13:00 – 18:00

Сабина Тошкенбоева, Нуриниссо Усмонова. Яккалик. Финал.
Кураш

О.Абдумажидова, Г.Сулаймонова. 52 кг. Саралашдан – финалгача. 08:00 – 16:00
Р.Бўриев, М.Ғайбуллаев. 66 кг. Саралашдан – финалгача. 08:00 – 16:00
Н.Тўраев, М.Ҳисомиддинов. 90+ кг. Саралашдан – финалгача. 08:00 – 16:00
Кураш

Ш.Жандоев, Ё.Имамов. 90 кг. Саралашдан – финалгача. 12:00 – 19:00
Д.Бозорова, К.Юлдашева. 78 кг. Саралашдан – финалгача. 12:00 – 19:00
Трамполин

А.Бабаян, С.Усмонов. Саралашдан – финалгача. 11:00 – 16:00
Ф.Рўзиева. Саралашдан – финалгача. 10:00 – 13:00
От спорти

Н.Туякбоев, О.Собиржонов. Яккалик. (1-босқич. 07:00 – 09:00, 2-босқич. 12:00 – 14:00
Велоспорт-трек

Р.Байметова. Яккалик М1 × 3000 м. Яримфинал, финал. 08:00 – 15:00
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. 06:30 – 09:00

Ш.Аъзамов, Ш.Маҳкамов. Иккиталик. К2 × 1000 м. Финал
А.Тропин, В.Ибрагимов, Ж.Нурматов, А.Мочалов. Тўртталик К4 × 500 м. Яримфинал, финал. 08:00 – 15:00
В.Меньков. Яккалик С1 × 1000 м. Финал
Н.Тўхтасин ўғли, С.Мирбеков. Иккиталик С2 × 1000 м. Финал
Е.Шубина. Яккалик. K1 × 500 м. Финал
Д.Раҳматова, Н.Зокирова. Иккиталик С2 × 500 м. Финал
+1   
30 авг 06:59:51
Leo Messi
Каноэ ва байдарка, спринт
06:40. Эркаклар. Байдарка, тўртлик (Александр Тропин, Жавоҳир Нурматов, Вильям Ибрагимов, Алексей Мочалов). 500 метр. Финал
07:10. Эркаклар. Каноэ, яккалик. 1000 метр. Вадим Меньков. Финал
08:10. Эркаклар. Каноэ, иккилик. 1000 метр. Шаҳриёр Маҳкамов, Шоҳруҳбек Аъзамов. Финал.
08:40. Эркаклар. Байдарка, иккилик. 1000 метр. Нурислом Тўхтасин ўғли, Серик Мирбеков. Финал.
Дзюдо (саралаш — 07:00дан бошлаб; бронза медаль учун баҳс, финал — 14:00).
Аёллар
57 кг. Амангул Алланазарова
70 кг. Гулноза Матниёзова
Эркаклар
73 кг. Ғиёсжон Бобоев
81 кг. Шарофиддин Болтабоев
Кураш (саралашдан — 12:00дан бошлаб; ярим финал ва финал — 15:00дан бошлаб)
Аёллар
78 кг. Дилроза Бозорова
78 кг. Кумуш Йўлдошева
Эркаклар
90 кг. Яҳё Имомов
90 кг. Шермуҳаммад Жандреев
Велотрек
Эркаклар, кўпкураш.Муроджон Холмуродов
07:00. Скретч.
09:05. Темпо.
14:05. Масофадан чиқиб кетиш
15:25. Очколар бўйича
07:56. Аёллар. 3000 метрга қувлашмачоқ пойгаси (саралаш). Рената Байметова
Трамполинда сакраш.
10:00. Аёллар саралаш. 13:00. Финал. Фарангиз Рўзиева
11:00. Эркаклар саралаш. 14:00. Финал. Самирбек Усмонов, Амиран Бабаян.
От спорти. Эркаклар. Индивидуал.
Нуржан Туяқбаев, Оқилжон Собиржонов
06:00 — саралаш. 13:00 — финал
   
31 авг 01:23:40
Scripy
Aziz Rakhmatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Админлар куриниб турибдики сизларга хисоб буйича хеч ким тенг кела олмайди. Осиё уйинларини кечиктириб булса хам ёритиб турибсизлар рахмат каттакон. Лекин бугун биз 3та Олтин 2та Кумуш 3та Бронза жами 8 медал кулга киритдик 7 та эмас!!!
Bu uzbek saytlarining doimiy xobbisi
Yana Tribuna bn Championat Asia bor
   
31 авг 01:20:13
Scripy
Medallar 7 tami yo 8 ta???
3 ta oltin
2 ta kumush
3 ta bronza
   
30 авг 20:42:11
Husniddin Mirzaliyev
https://t.me/Tennis007
   
30 авг 20:41:54
Husniddin Mirzaliyev
Ўзбек ва жахон тенниси янгиликларидан доимий хабардор бўлинг!
   
30 авг 16:05:47
Бахром Илхомович Сайдалиев
Кумуш Юлдашевадан ОЛТИН МЕДАЛ!!!
   
30 авг 15:37:14
Бахром Илхомович Сайдалиев
яна битта УЗБЕКЧА ФИНАЛ
   
30 авг 15:28:04
Just Abbos
Nimaga kurashda sportchila tinimisiz tashqariga chiqyapti???
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг