UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

26 авг 07:58
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари-2018. Ҳозирча 10-ўриндамиз, Хитойнинг медаллари 153тага етди! (тўлиқ жадвал)

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 18-Осиё ўйинлари қизғин суратда давом этмоқда.

Кеча мусобақанинг еттинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси ғазнаси 1та олтин медали билан бойиди. Теннисчимиз Денис Истомин яккалик баҳсларида олтин медални қўлга киритди. 

Бугунги баҳслар олдидан терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича жами 22та медал билан жадвалда 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоамиз ҳисобида 5та олтин, 10та кумуш, 7та бронза, жами 22та медал бор. 

Қозоғистон терма жамоаси 4та олтин, 7та кумуш, 27та бронза, жами 38та медалга эга бўлиб турибди. Ён қўшниларимиз умумжамоа ҳисобида 11-поғонадан жой олишган. 

Шу кунгача жами 153та медални қўлга киритиб улгурган Хитой терма жамоаси катта фарқ билан медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Чин юрти вакиллари 72та олтин, 51та кумуш, 30та бронза медали билан тақдирланишган. 

Кучли учликда Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари жойлашишган. Ўттиз учта давлат спортчиларига камида битта медал олиш насиб қилган. Йигирма бешта мамлакат терма жамоалари ҳисобида эса камида бир нафар Осиё ўйинлари-2018 чемпиони бор.   

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 авг 08:12:48
Furqat Oxunjonov
Бугунам олтин олишимиз аник
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг