UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

25 авг 07:51
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари-2018. Медал жамғариш бўйича 10-ўриндамиз, Хитойнинг медаллари 140тага етди! (тўлиқ жадвал)

Индонезиянинг икки шаҳри мезбонлик қилаётган 18-Осиё ўйинлари ўз экваторига етиб келди.

Кеча мусобақанинг олтинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2та кумуш медални қўлга киритишди. Бугунги баҳслар олдидан терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича жами 21та медал билан жадвалда 10-ўринни эгаллаб турибди. Жамоамиз ҳисобида 4та олтин, 10та кумуш, 7та бронза, жами 21та медал бор. 

Қозоғистон терма жамоаси 3та олтин, 7та кумуш, 24та бронза, жами 34та медалга эга бўлиб турибди. Ён қўшниларимиз умумжамоа ҳисобида 11-поғонадан жой олишган. Кеча Люценко велоспорт мусобақасида Қозоғистон терма жамоасига учинчи олтин медални тақдим этди. 

Шу кунгача жами роппа-роса 140та медални қўлга киритиб улгурган Хитой терма жамоаси катта фарқ билан медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Чин юрти вакиллари 66та олтин, 46та кумуш, 28та бронза медали билан тақдирланишган. 

Кучли учликда Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари жойлашишган. Ўттиз битта давлат спортчиларига камида битта медал олиш насиб қилган. Йигирма тўртта мамлакат терма жамоалари ҳисобида эса камида бир нафар Осиё ўйинлари-2018 чемпиони бор.   

Камолиддин Алимов (Палембанг, Индонезия)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 авг 14:51:03
BOTIRjon Xoliqov
Nasib etsa kuchli beshlikka kiramiz. Bokschilarimizdan umidimiz katta. Olg‘a, O‘zbekiston!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг