UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

17 авг 19:58
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари-2018. Олимпия шаҳарчасига саёҳат (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хабарингиз бор, Индонезия қитъада тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси – Осиё ўйинларига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу спорт байрамида меҳмонлар учун зарур бўлган барча шароитлар яратиб берилмоқда. Ўйинларнинг энг асосий иштирокчилари ҳисобланган спортчилар ўйинлар давомида махсус Олимпия шаҳарчасида истиқомат қиладилар.

Спортчиларимизнинг яшаш тарзи мухлислар учун қизиқ бўлиши аниқ. Шуни инобатга олган ҳолда «Athlete Village Kemayoran»дан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шаҳарчага киришда маҳсус аккредитация маркази бор. У ерга кирувчи ОАВ ходимлари айнан шу ерда рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади


Бироз ўтиб эса сизни кўнгиллилар назорат ўтказиш жойида кутиб оладилар


Махсус ускуна орқали шаҳарчага кирувчиларнинг ҳужжатлари текширилади


Осиё ўйинлари тимсоллари


Бу ерда эса меҳмонлар хорижий валютани маҳаллий рупияга айирбошлашлари мумкин


Шаҳарча бўйлаб юрар экансиз, у ерда мобил алоқа компаниялари вакиллари ўз хизматларини сизга таклиф этаётганликларини кўришингиз мумкин


Спортчилар ошхонасида эса сизни бир гуруҳ кўнгиллилар ана шундай эҳтиром билан кутиб оладилар



«Шаҳарча аҳолиси» айнан ушбу ошхонада овқатланадилар



Шаҳарчада қад ростлаган баланд-баланд бинолар



Ушбу кўрсатгичлар орқали Миллий олимпия қўмиталар ишчи гуруҳи штабини топиб олиш мумкин



Спортчилар учун ажратилган хоналар



Жакарта шаҳри Олимпия шаҳарчасининг 11-қаватидан мана шундай ҳолатда кўринади


Индонезиядаги Осиё ўйинларига боғлиқ қизиқарли рақамлар:

-Мусобақада 40та спорт тури бўйича беллашувлар ўтказилади

-Спортчилар 67та йўналишда баҳсларга киришадилар

-465та медаллар жамланмаси ўйналади

-Ўйинларни 5000 нафардан зиёд оммавий ахборот воситалари бевосита воқеа жойидан ёритиб борадилар

-15000 нафарга яқин спортчи ва расмий шаҳслар мусобақада иштирок этадилар

-13000 нафардан зиёд кўнгиллилар меҳмонларга ўзларининг беминнат ёрдамларини кўрсатадилар

-Осиё ўйинлари илк маротаба икки шаҳарда (Жакарта ва Палембанг) ўтказилмоқда.


Азиз Тўхтамуродов

Суратлар муаллифи: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Жакарта.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг