UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Азизбек Абдуғофуров камарини ҳимоя қиладими ёки рейтинг жанги ўтказадими? 2 20:20Ҳикматуллоҳ Тўраев: "Мақсадимиз - чемпионлик!" 1 19:54Неймар "Барселона"га ультиматум қўйди 0 19:38Шунқор Абдурасулов Чеченистондаги турнир финалида жанг қилди 3 19:05Абдуғофуров тарозидан ўтди, у рақибидан деярли 4 кг енгил чиқди + ФОТО 6 18:40Баҳодир Жалолов Чеченистонда қозоғистонлик рақибини нокаутга учратиб, турнир ғолибига айланди 5 18:29"Реал" Наваснинг ўрнига 4 номзод топиб қўйди 0 18:03Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанги Ўзбекистонда ҳам жонли эфирда намойиш этилади 2 17:41Токио-2020 Паралимпиадасига учинчи йўлланма қўлга киритилди 0 17:17Шахматчиларимиз Қирғизистондаги мусобақада муваффақиятли иштирок этишмоқда 0 16:51Конор йил охирига қадар октагонга қайтиши мумкин 0 16:31"Манчестер Юнайтед" испаниялик форвард билан келишувга эришди 0 16:12Жангга оз вақт қолганда Азизбек Абдуғофуровнинг рақиби ўзгарди 3 15:52Шоҳжаҳон Эргашевнинг жангини қандай қилиб жонли эфирда томоша қилиш мумкин? 1 15:41Санжар Файзиев Москва турнирида 1/2 финалга чиқди 0

21 авг 18:51
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистонлик спортчилар бугун 3та медал қўлга киритишди

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг учинчи куни ўз якунига етиб боряпти.

20:32. Бугунги спортчиларимиз иштирокини юнон-рум курашчимиз Ислом Баҳромов якунлаб берди. Афсуски, у бронза медали учун кечган баҳсда эронлик рақибига ютқазиб, бронза медалини қўлга кирита олмади. Умуман, бугун Ўзбекистон терма жамоаси 3та медални қўлга киритди. Таэквондочиларимиз Дмитрий Шокин кумуш, Светлана Осипова бронза, оғир атлетикачимиз Адҳамжон Эргашев броназа медалига сазовор бўлишди. 

 

18:41. Бироздан сўнг бугунги кун дастуридан ўрин олган баҳслардаги сўнгги вакилимиз бронза медали учун гиламга чиқади. Юнон-рум курашчимиз Ислом Баҳромов -60 кг вазн тоифасида Осиё ўйинларининг бронза медали учун эронлик Меҳрдад Марданига қарши баҳс олиб боради. 

17:23. Афсуски, ҳозиргина якунига етган +80 кг вазн тоифасидаги финал учрашувида ҳамюртимиз аламли мағлубиятга учради. Жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин финал жангида эронлик 22 ёшли Сайид Ражабига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

16:35. Таэквондочимиз Дмитрий Шокин олтин медаль учун эронлик спортчига қарши жанг қилади.


16:29. Теннис. Афсуски, Каримов/Файзиев жуфтлиги Хитой Тайпейи, Истомин/Дўстов тандеми эса Жанубий Корея терма жамоаси вакилларига ютқазиб қўйишди.


16:18. Таэквондочимиз Дмитрий Шокин ярим финалда иорданиялик Каттан Ҳамзани 5:4 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиқди.


16:00. Светлана Осипова ярим финалда қозоғистонлик таэквондочига 3:19 ҳисобида ютқазиб қўйди ва БРОНЗА медали соҳибасига айланди. 


15:44. Бироздан сўнг таэквондочиларимиз ярим финал жангларини ўтказадилар.


15:40. Слаломда эшкак эшишда кайакчиларимиз Рамил Кирпичев ва Жонибек Темиргалиев саралашда иштирок этишди. Темиргалиев 10, Кирпичев 13-ўринни олиб финалга чиқишди.


15:41. Афсуски, Исломжон Баҳромов ярим финалда япониялик Ота Шинобуга 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун гиламга чиқади. 


15:29. Оғир атлетика. Адҳамжон Эргашевда бронза медаль!  Даст кўтаришда 136кг, силтаб кўтаришда 162 кг тошни кўтара олган ҳамюртимиз 298 натижа билан учинчи ўринни эгаллади.


15:12. Юнон-рум курашчимиз Элмурат Тасмуратов чорак финалда эронлик Муҳаммадризо Гераега 8:9 ҳисобида ютқазиб қўйди.


15:02. Юнон-рум курашчимиз Исломжон Баҳромов чорак финалда ҳиндистонлик Гянендерни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.


14:41. Адҳамжон Эргашев ҳозирча 136кг натижа кўрсатди.


14:39. Спорт гимнастикаси. Оксана Чусовитина ва Сабина Туропова ўз чиқишларини бошладилар. 


14:22. Оғир атлетикачимиз Адҳамжон Эргашев медаллар учун курашни бошлаб юборган. 


13:45. Юнон-рум курашчиларимиздан Исломжон Баҳромов Хитой Тайпейи, Елмурат Тасмурадов эса Туркманистон вакилини муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олдилар. 


12:53. Сабина Шарипова эса гонконглик спортчига 5:7, 6:3, 5:7 ютқазиб қўйди.


12:40. Теннисчимиз Нигина Абдураимова афсуски Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси На Лаи Ханга 2:6, 2:6 ҳисобларида мағлуб бўлди.


11:53. Индонезия вақти билан соат 13:24да слаломда эшкак эшишда кайакчиларимиз Рамил Кирпичев ва Жонибек Темиргалиев саралашни бошлашади.


11:50. Тўққизинчи медаль ҳам нақд бўлди! Таэквондочимиз Дмитрий Шокин чорак финалда ҳиндистонлик Акшай Кумарни 15:1 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.


11:40. Слаломда эшкак эшиш: Каноэчиларимиз Алибек Темиргалиев ва Абубакир Буканов финалга чиқишди. Темиргалиев саралашда иккинчи, Буканов эса ўнинчи натижани кўрсатди. Финал 22 август куни бўлиб ўтади.


11:29. 200 метрга чалқанча услубда сузишда ҳамюртимиз Владислав Мустафин саралашда ўз гуруҳида маррага 5-бўлиб келди.


11:23. Яна бир медаль нақд! Таэквондочимиз Светлана Осипова чорак финалда камбоджалик Сорн Сеавмейни 5:3 ҳисобида ютиб ярим финалга чиқди.


11:19. 50 метрга эркин услубда сузишда ҳамюртларимиз Алексей Тарасенко  ва Хуршид Турсунов саралашда ўз гуруҳларида 6-ўринни банд этишди.


11:05. Академик эшкак эшишнинг LM4 йўналишида (тўртталик) стартга чиққан спортчиларимиз маррага биринчи бўлиб етиб келишди ва финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.


10:22. Афсуски таэквондочимиз Чарос Қаюмова таиландлик рақибасига 27-28 ҳисобида мағлуб бўлди.


10:09. Академик эшкак эшиш. Шаҳбоз Холмурзаев ва Шаҳбоз Абдужабборов жуфтлиги саралаш босқичида маррага иккинчи бўлиб етиб келишди ва тўғридан-тўғри финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.


09:48. Таэквондо. Светлана Осипова илк жангида эронлик спортчи устидан 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.


09:27. Таэквондочимиз Чарос Қаюмова баҳсларни ғалаба билан бошлади. У биринчи жангида Шарқий Тимор аъзосини мағлубиятга учратди.


Ассалому алайкум. Бугун Осиё ўйинларида кўплаб спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:


Таэквондо:
(саралаш ва финал)

+67кг: Светлана Осипова
-56кг: Чарос Қаюмова
+80кг: Дмитрий Шокин


Юнон-рум кураши:
(саралаш ва финал)

-60кг: Исломбек Баҳромов
-67кг: Елмурат Тасмурадов


Оғир атлетика:
(финал)

-62кг: Адҳамбек Эргашев


Ушу:

-60кг: Исломбек Ҳайдаров (чорак финал)
-65кг: Акмал Раҳимов (чорак финал)


Спорт гимнастикаси:
(эркин машқлар, саралаш)

Оксана Чусовитина
Сабина Туробова


Академик эшкак эшиш:
(яккалик, чорак финал):

Жасурбек Мавлонов


(жуфтлик, чорак финал):
Сардор Тўлқинхўжаев
Алишер Турдиев


(тўртталик LM4, чорак финал):
Исламбек Мамбетназаров
Шоҳжаҳон Нажмиев
Шеҳроз Ҳакимов
Зафар Усмонов

(тўртталик М4х, чорак финал):
Ўктамжон Давронов
Фаррух Астонов
Абдулло Муҳаммадиев
Шаҳбоз Абдужабборов


Слаломда эшкак эшиш:
(саралаш)

Абубакир Буканов
Алибек Темиргалиев


Теннис:

(эркаклар, жуфтлик, нимчорак финал):
Денис Истомин/Фаррух Дўстов - Хонг/Ли (Жанубий Корея)

(аёллар, яккалик, нимчорак финал):
Нигина Абдураимова - На Лаи Хан (Жанубий Корея)
Сабина Шарипова - Жанг Ли (Гонконг)

(микс, нимчорак финал):
Оқгул Омонмуродова/Санжар Файзиев - Кумкумл/Ративана (Таиланд)


Сузиш:

Юлдуз Қўчқарова (50 метр, эркин)
Алексей Тарасенко (50 метр, эркин)
Хуршид Турсунов (50 метр, эркин)
Владислав Мустафин (200 м, чалқанча)

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 авг 18:46:00
Aslan
Афсус Исломжон Бахромов деярли каршилик курсатолмади. Бронзадан хам курук колдик.
   
21 авг 18:28:22
Muhar
Провальный день
   
21 авг 17:00:56
ufcking5
Do'stlar uzhd canalini qanday qilib tushursa boladi iltimos bilsangiz ayitinglar
   
21 авг 16:12:05
Ironman
Kutilganidek ajoyib natijalar. Shu tariqa davom etsa, Unix Axmadjonov degan, sportni tushunmaydigan inson ishdan ketadi. Tajribali va yoshi kattaroq sportchilarni yomonlash va pastga urish, ularni “ ustiga chiziq chizish” shunday labozimda ishlaydigan davlat xodimiga yarashmaydi.
   
21 авг 15:10:21
Odilbek Xakimov
Sport tvga insof kirdi. Jonli beryapti shokinni janginj
   
21 авг 14:51:19
Odilbek Xakimov
Shokinni final jangiga oz qolyapti. Bitta jangdan keyin buladi
   
21 авг 14:48:16
Odilbek Xakimov
Oksana opa chusovitina 14.200ball bilan 2urinda ekan. Hali hitoylilar chiqmapti
   
21 авг 14:43:40
Alisher Abdullayev
Taekvondoni qayerdan ko'rsa bo'ladi? 13:55 da olib berishi kerak edi sport tv. ... qilib qo'yishdi!
   
21 авг 14:38:57
Odilbek Xakimov
Dmitri Shokin finalda eronlik taekvondochini sinovdan utkazadi. Dmitri olga!!! Sendan oltin kutamiz. Bunga haqqimiz bor
   
21 авг 14:38:19
Alisher Abdullayev
Allaqayerdagi komandalarni gandbolini o'rniga o'zimizni sportchilarni bahslarini qo'ysa bo'lardi. Yoki sport tv aytishi kerak edi dasturni berishda biz betayinmiz, biz bergan dasturga ishonmanglar, deb. Boksdayam doim shunaqa qilardi.
   
21 авг 14:24:42
Odilbek Xakimov
Shokinning finaldagi raqibi yoki eronlik yoki qozogistonlik buladi. Unga omad
   
21 авг 14:23:15
Odilbek Xakimov
Galaba Shokin finalga chiqdi malades!!!
   
21 авг 14:22:13
Odilbek Xakimov
Dmitri Shokin iordaniyalik raqibini yutyapti
   
21 авг 14:21:19
Odilbek Xakimov
Hamma tennis baxslarida maglubiyat bugungisida
   
21 авг 14:20:23
Odilbek Xakimov
Shokin yutyapti bu spirt tv nimaga taekwondoni bermayapti
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг