UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ вазн қайд этди 0 20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0 19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0 18:34Онс Жабер 1/8 финалда ютқазиб қўйди 0 18:13АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда 0 17:52Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этади 0 17:37Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида! 0 17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0

20 авг 20:30
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинлари. Ўзбек спортчилари мусобақанинг иккинчи кунида тўртта медалга сазовор бўлишди

Бугун Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинларининг иккинчи кунги баҳслари якунланди.


Шунинг билан бугунги онлайн трансляциямиз якунига етди. Осиё ўйинларининг иккинчи кунида спортчиларимиз 2та кумуш, 2та бронза медалларини қўлга киритишди. Ушунинг таулу йўналишида Даря Латишева ва таэквондочи Ниёз Пўлатов кумуш, эркин курашчимиз Давит Модзманашвили ва таэквондочимиз Нигора Турсунқулова бронза медалларини қўлга киритишди.


21:57. Ушу. Акмал Рахимов қирғизистонлик рақибини мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.


21:21. Эркин курашчимиз Давит Модзманашвили ҳиндистонлик рақибини мағлубиятга учратиб БРОНЗА медалини қўлга киритди.


19:17. Эркин кураш. Даулетбике Яхшимуратова бронза медали учун баҳсда жанубий кореялик рақибга 0:6 ҳисобида мағлубиятга учради.


18:37. Теннис. Жўрабек Каримов ва Санжар Файзиев жуфтлиги ливанлик рақибларни 6:3, 6:1 ҳисобларида мағлуб этиб, иккинчи даврага йўл олди.


18:11. Таэквондочимиз Ниёз Пўлатов финалда жанубий кореялик рақибга ютқазиб қўйди ва кумуш медаль соҳибига айланди!


17:40. -58 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган таэквондочимиз Ниёз Пўлатов эронлик рақибини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.


17:29. Истомин/Дўстов жуфтлиги ҳиндистонлик рақибларни 7:6, 6:2 ҳисобларида мағлубиятга учратишди.


17:15. Афсуски, -67кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нигора Турсунқулова ярим финалда жанубий кореялик рақибга ютқазди ва бронза медалига сазовор бўлди.


16:48. Таэквондочиларимиз Нигора Турсунқулова ярим финалда Жанубий Корея, Ниёз Пўлатов эса эронлик рақибга қарши жанг ўтказади.


16:29. Эркин кураш. 125 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Давит Модзманашвили эронлик Ҳадибасманж Парвизга 8:11 ҳисобида ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун жанг қилади.


16:03. Таэквондо. 58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ниёз Пўлатов таиланлик Савеквихари Рамнаронгни 23:22 ҳисобида таслим қилиб ярим финалга чиқди.


15:54. Эркин кураш. 50 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Даулетбике Яхшимуратова ярим финалда ҳиндистонлик рақибаси Винеш Винешга 0:10 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди Даулетбике ўтиш баҳсида қатнашади ва ғалаба қозонса бронза медали учун курашиши мумкин бўлади.


15:49. -67кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган таэквондочимиз Нигора Турсунқулова макаолик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.


15:30. Давит Модзманашвили мўғулистонлик рақиб устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.


15:21. Жўрабек Каримов ливанлик рақибини 6:4, 7:5 ҳисобларида мағлубиятга учратди.


15:07. Бироздан сўнг Давит Модзманашвили ярим финал йўланмаси учун мўғулистонлик рақибга қарши кураш олиб боради.


14:50. Денис Истомин 57 дақиқа ичида покистонлик Ақил Ханни 6:3, 6:1 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга йўл олди. 


14:42. Эркин кураш. 57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Набира Эсенбаева ҳиндистонлик Дханда Пужага 1:12 ҳисобида ютқазиб қўйди. Агар ҳиндистонлик спортчи финалгача етиб бора олса ҳамюртимизда медаль учун имконият пайдо бўлади. 


14:35. Эркин кураш. 50 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Даулетбике Яхшимуратова мўғулистонлик рақибаси Эрденесух Нарангерелга 4:7 ҳисобида имкониятни бой бераётганди, бироқ баҳс сўнггида Даулетбике рақибасининг иккала курагини ерга теккизиб соф ғалабага эришди. Энди Даулетбике ярим финалда ҳиндистонлик Винеш Винешга қарши курашади.


13:46. Академик эшкак эшиш. Тўртталик М4х 2000 м (саралаш). Ўзбекистон терма жамоаси саралашда учинчи бўлиб маррага етиб келди. Финалга чиқиш учун қўшимча мусобақада иштирок этишлари лозим бўлади.


13:45. Сабина Шарипова вьетнамлик рақибасини 7:5, 6:3 ҳисобларида устун келди ва иккинчи даврага йўл олди.


13:29. Эркин кураш. 50 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Даулетбике Яхшимуратова вьетнамлик рақибасини 12:2 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга йўлланма олди.

13:21. Эркин кураш. 53 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Севара Эшмуратова япониялик Окуно Харунага 0:10 ҳисобида ютқазиб қўйди.

13:19. Эркин кураш. 57 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Набира Эсенбаева сингапурлик Мутиарани 7:0 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга чиқди.


13:11. Эркин кураш. 125 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Давит Модзманашвили сингапурлик Ануграхани 10:0 ҳисобида таслим қилиб чорак финалга чиқди.

12:00. Сабина Шарипова вьетнамлик теннисчига қарши учрашувни бошлади.


11:49. Нигина Абдураимова қозоғистонлик рақибини 0:6, 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди. 


11:41. Ниёз Пўлатов тайпейлик рақибни мағлуб этиб чорак финалга чиқди.


11:32. Бошқа бир таэквондочиларимиз Нигора Турсунқулова ва Ниёз Пўлатовлар илк жангларида ғалаба қозониб, иккинчи босқичга йўл олишди.  


11:29. Таэквондичимиз Динора Мамадибрагимова қозғистонлик спортчига ютқазиб қўйди.


11:24. Теннисчимиз Нигина Абдураимова қозоғистонлик рақибга қарши баҳсда 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этмоқда. Барчаси учинчи сетда ҳал бўлади.


11:10. Ушу. Дарья Латишева таулу йўналишида иккинчи натижани қайд этди ва делегациямиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.


10:54. Академик эшкак эшиш. Саккизталик ЛМ8+ 2000 м (саралаш). Ўзбекистон терма жамоаси саралашни ажойиб ўтказди ва 6:13:30 натижа билан биринчи натижа қайд этиб финалга чиқди. Финал 24 август куни бўлиб ўтади.


10:50. Академик эшкак эшиш баҳсларида Шаҳбоз Холмурзаев учинчи натижа билан кейинги босқичга йўл олди.


10:42. Нигина Абдураимова қозоғистонлик Анна Данилинага қарши баҳс олиб бормоқда. 


10:28. Ўқ отиш баҳсларида Вадим Скороваров саралаш баҳсларида саккизинчи натижани қайд этди ва финалга йўл олди. Бироздан сўнг у медаллар учун курашни бошлайди.


Ассалому алайкум. Бугун Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчиларимизнинг иштирокларига оид LIVE маълумотларни бошлаймиз. Ҳамюртларимиз қайд этаётган натижалар билан ушбу саҳифа орқали биринчилардан бўлиб танишиб боришингиз мумкин.

Бугун қуйидаги спортчиларимиз Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:

Таэквондо WTF
Саралаш ва финал

-67 кг: Нигора Турсунқулова
-58 кг: Ниёз Пўлатов
-53 кг: Динара Мамадибрагимова

Эркин кураш
Саралаш ва финал

-125 кг: Давит Модзманашвили
-50 кг: Даулатбике Яхшимуратова
-53 кг: Севара Эшмуратова
-57 кг: Набира Эсанбоева

Ўқ отиш
Саралаш ва финал

-Скораваров Вадим
-Пардабоева Зайнаб
-Мамедова Сакина

Ушу

Латишева Д (Таулу, финал)

Ҳайдаров И (Нимчорак)
Раҳимов А (Нимчорак)

Спорт гимнастикаси
Саралаш
Брас
Индивидуал
Жамоавий
Фокин А
Азимов А
Абдураҳимов Р
Абдусаматов Х
Ҳамроқулов А

Академик эшкак эшиш
Саккизталик ЛМ8+ 2000 м (саралаш) - 11:00-14:00

Яров А
Баҳриев Д
Мамбетназаров I
Хурсанов Д
Нажмиев Ш
Раҳимов О
Ҳакимов Ш
Усмонов З
Краснов А

Тўртталик М4х 2000 м (саралаш) - 11:00-14:00
Давронов У
Астанов Ф
Муҳаммедов А
Абдужабборов Ш

Теннис
Яккалик, 2-босқич

Денис Истомин
Санжар Файзиев
Сабина Шарипова
Нигина Абдураимова

Жуфтлик, эркаклар, 1-босқич
Денис Истомин/Фаррух Дўстов
Санжар Файзиев/Жўрабек Каримов

Жуфтлик, аёллар, 1-босқич
Ирода Тўлаганова/Сабина Шарипова
Нигина Абдураимова/Оқгул Омонмуродова

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 авг 18:38:02
ufcking5
Aniq vaqtlarni yozinglar iltimos adminlar bugun kech boldi ertadan bowlab
   
20 авг 15:35:27
Jasur Saidmusayev
Nigoradan oltin kutgandik afsus
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг