UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0

05 окт 12:02
Янгиликлар

Футбол

Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда

Теглар :  Осиё ўйинлари
Осиё ўйинларининг эркаклар футболи мусобақасида бронза медали учун кечган баҳсда Хитой U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Ўзбекистон U-23 вакилларини мағлуб этди.

Учрашувдан сўнг хитойлик спорт шарҳловчиси Дун Лу ижтимоий тармоқларда видео эълон қилиб, ўйиндан кейинги можаро вақтида Ўзбекистон терма жамоаси ходимларидан бири хитойлик ҳужумчи Чжан Юнингнинг бўйнидан бўғиб олганини даъво қилди.

Дун Лу эълон қилган видеосида ҳолатни қуйидагича изоҳлаган: "Ўйиндан сўнг Ўзбекистоннинг бир ходими келиб, Чжан Юнингни бўғиб олди. Бу ҳақиқатан ҳам ҳаддан ошиш эди. Чжан жавоб қайтаришга чоғланди, аммо якунда ўзини қўлга олди. Шундан сўнг икки томон ўртасида оммавий тортишув бошланди. Чжан атрофдагиларга "у мени бўғиб олди", дея ишора қилди ва арз қилиш учун ҳакамни излаб кетди".

Журналистнинг сўзларига кўра, футболчи дастлаб ҳакамлар либосидаги бошқа шахснинг олдига борган, бироқ у бош ҳакам эмаслигини билгач, ҳақиқий ҳакамни топиб, унга вазиятни тушунтирган. Бироқ бош ҳакам ортиқча муаммолардан қочиш мақсадида бунга эътибор қаратмаган ва футболчига кетишни буюрган. Ҳакамдан нажот топмаган Чжан эса рақиблари томон эътироз билдиришда давом этган. Дун Лу ўз хабарини "Нима бўлганда ҳам биз ғалаба қозондик, кимга қийин бўлганини ўзи билади", деган хулоса билан якунлаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг