UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0

29 июн 18:20
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларига 50 кун қолди: Қизиқарли фактлар

Теглар :  Осиё ўйинлари
18 август - 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақа старт олишига роппа роса 50 кун қолганида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қитъанинг ушбу нуфузли мусобақага оид қизиқарли фактларни тақдим этади.

Ўйинлар пойтахт Жакарта ва у ердан 1000 км узоқликда жойлашган Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросими Жакартадаги "Gelora Bung Karno" стадионида ўтказилади. Индонезиядаги Осиё ўйинларининг ташкилий қўмитаси (INASGOC) раҳбари Эрик Тохир мусобақа давомида спортчиларга барча шароитлар яратиб берилишини маълум қилди.

"Биз нафақат Индонезия аҳолисини, балки бутун Осиёни қамраб олмоқчимиз. Улар учун қулай шароитлар яратиш, чипталар олиш борасида енгилликлар бериш ҳам шулар жумласидандир. Спортчилар ушбу мусобақанинг энг асосий меҳмонларидир. Улардаги шароит - транспорт, хавфсизлик, овқатланиш энг яхши бўлиши лозим. Ташкилий қўмита ўз олдига биринчи навбатда ушбу вазифаларни бажаришни мақсад қилиб қўйган", - деди Эрик Тохир.

Маълум бўлишича, ташкилий қўмита чипта сотиш бўйича KiosTix халқаро агентлик билан ҳамкорлик қилмоқда. Ўйинлар учун 1,3 миллион чипта сотилиши режалаштирилган. Энг арзон чипта нархи 30 000 рупий (2 АҚШ доллари), ўртачаси 100 000 рупий (7 АҚШ доллари) этиб белгиланган. Ушбу нарх орқали ташкилотчилар иложи борича кўпроқ томошабинларни қамраб олмоқчилар. Чипталарни супермаркет, дўкон, банкларда ва KiosTix тизими орқали онлайн тартибда харид қилиш мумкин бўлади. Чипталар сотуви 30 июнь куни бошланади.

Хавфсизлик масаласида муаммолар бўлмайди. INASGOC бу борада 2016 йилдан буён мамлакат қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Осиё ўйинлари давомида 36 000 нафарга яқин хавфсизлик хизмати ходимлари иш олиб борадилар.

Бугун, 29 июнь куни ўйинларнинг медаллар жамланмаси намойиш этилди. Жакартада спортнинг 40 туридан 67 йўналишда, 463 мусобақа ташкил қилинади. Осиё ўйинлари давомида 4 066 медаль ўз эгасини топади.

Ўзбекистон ушбу спорт байрамида катта делегация билан иштирок этишни режалаштирмоқда. Мамлакатимиз мусобақада ўзининг энг кучли спортчилари билан қатнашади. Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни ҳақидаги маълумотларни Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган 29та спорт турида иштирок этишни режалаштирилмоқда. Беллашувларда 260дан ортиқ спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, 100дан ортиқ расмий шахслар (мураббий, шифокор, менежер, ОАВ ходимлари) ҳам мусобақада фаолият олиб боришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
30 июн 00:22:27
Ismoilv Ilhomjon
Шу осие" уйинларини олиб беролмаса нема кераги бундай спорт канални худо хохласа тошмаша киламиз УЗБЕКИСТОН 1ди олиб келади айникса бокисчилардан умидимиз катта хаммага омад олга Узбегим.
   
29 июн 23:38:03
Muhar
Ish qilib kanalla translyatsiyasini sotib osin. Oxirgi martta 2010 yilda ko‘rsatgan sport tv osiyo o‘yinlarini...(
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг