UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

25 сен 19:23
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларининг иккинчи кунида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза қўлга киритдик

Ханчжоуда Осиё ўйинларининг 25 сентябрь кунги баҳслари якунланди.

25 сентябр куни Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси қўлга киритган медаллар

Олтин: 

Анна Пракатен (академик эшкак эшиш)

Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойбердиев, Давржон Давронов, Алишер Турдиев (академик эшкак эшиш)

Муроджон Йўлдошев (дзюдо)


Кумуш: 

Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов, Собиржон Сафаролиев (академик эшкак эшиш)


Бронза:

Мадинабону Маннопова (таеквондо)

Светлана Осипова, Озода Собиржонова, Жасурбек Жайсунов, Шуҳрат Салаев (таеквондо, аралаш)

Гулноза Матниязова (дзюдо)


Мазкур саҳифа орқали бугунги кун доирасида иштирок этаётган спортчиларимизнинг натижаларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.


ЯНГИЛАШ


Шу тариқа ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишига бағишланган онлайн ўз якунига етди. 


19:15. Боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев мусобақадаги илк жангини КХДР вакилига қарши ўтказди ва ишончли ғалабага эришди!


18:37. Футбол бўйича аёллар терма жамоамиз "А" гуруҳининг илк турида Мўғулистон термасига қарши баҳс олиб борди. Вакилларимиз ушбу учрашувда 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


18:32. Сув полоси. Аёллар терма жамоамиз илк ўйинини мезбон Хитойга қарши ўтказди. Баҳсда 5:33 ҳисобида мағлуб бўлдик.


18:29. Афсонавий спортчимиз Оксана Чусовитина саралаш доирасида чиқиш қилди. Ҳамюртимиз таяниб сакраш баҳсларидаги саралаш босқичида икки бор чиқиш қилди ва 12.949 очко жамғарди. У бу орқали финал босқичига йўл олди.


18:00. Ҳасанбой Дўсматов Жанубий Корея вакилини 2-раундда нокаутга учратди!


17:00. Ушу. Исломбек Ҳайдаров ҳиндистонлик рақибга имкониятни бой бериб қўйди. 


16:15. Гандболчи қизларимиз Корея Республикаси вакилларига 16:42 ҳисобида имкониятни бой беришди. 


15:35. Теннисчиларимиз аралаш баҳсларда Хитойга 0:6, 0:6 ҳисобларида ютқазишди. Ушбу ўйинда юртимиз номидан Шаҳноза Маримова ва Амир Милушев иштирок этганди. Акгул Аманмурадова ва Максим Шин эса Ҳиндистон терма жамоасига ютқазди (2:6, 4:6)


15:30. Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўзаро дуранг қайд этди. Умида Омонова мўғулистонлик рақибидан устун келди. Нилуфар Якуббоева эса ҳиндистонлик рақибаси билан дуранг ўйнади.


15:11. Дзюдо. Гулноза Матниёзова Хитой Тайпейи вакили Ю Жунг Лиаони 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини тақдим этди!


14:58. Энди Ўзбекистон нимчорак финалда "F" гуруҳида учинчи ўринни олган Индонезия терма жамоаси билан ўйнайди. Ушбу баҳс 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.


14:55. Футболчиларимиз Гонконгни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди


14:50. Таэквондочиларимиз жамоавий аралаш баҳсларида афсуски таэквондо ватани ҳисобланган Жанубий Корея вакилларига 47:48 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Биттагина фарқ билан-а.... Бу вакилларимизга БРОНЗА медалини тақдим этди.


14:40. Дзюдо. Мусо Собиров бронза медали учун кечган баҳсда афсуски қозоғистонлик рақибга Golden Score'да имкониятни бой берди. 


14:28. Футболчиларимиз Гонконгга қарши баҳсда олдинга чиқиб олишди - 2:1! Алибек Давронов 65, Жасур Жалолиддинов эса 70-дақиқада гол урди!


14:17. Шахмат. Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров 4-турда ўзаро тўқнаш келмоқда. Нилуфар ҳиндистонлик, Умида Омонова эса мўғулистонлик рақибага қарши дона сурмоқда.


14:15. Шахматчиларимиз 3-турни якунлашди. Вакилларимизда 3 та ғалаба ва 1 та мағлубият:

Нодирбек Абдусатторов - Сейдмуҳаммадамин Табатабаи (Эрон) 1:0

Жавоҳир Синдаров - Семетеи Тологон (Қирғизистон) 1:0

Нилуфар Якуббоева - Арая Проммуанг (Таиланд) 1:0

Умида Омонова - Бибисора Ассаубаева (Қозоғистон) 0:1


14:07. Дзюдочимиз Севинч Исоқова афсуски бронза медали учун баҳсда қозоғистонлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди.


13:59. Бизда олтинннннн!!! Дзюдочи Муроджон Йўлдошев (-73 кг) финалда дзюдо ватани вакили - япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратди ва Осиё ўйинлари чемпионига айланди! ОЛТИН!!!


13:49. Таэквондо. Мадинабону Маннопова афсуски ярим финалда таиландлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё ўйинларининг бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлди. Рақиб Олимпиада ва жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби эди. Ҳамюртимиз 2018 йилги Осиё ўйинлари финалида ҳам унга мағлуб бўлиб, кумуш медални қўлга киритганди.


13:48. Дзюдода медаллар учун баҳслар бошланган. Бироздан сўнг ҳамюртларимиз ўз чиқишларини бошлашади. 


13:47. Футбол. Ўзбекистон - Гонконг ўйинида ҳисоб ҳозирча 0:1 кўринишида қолмоқда.


13:04. Футбол. Ўзбекистон - Гонконг ўйинининг 4-дақиқасида гол ўтказиб юбордик - 0:1.


13:00. Футбол. Ўзбекистон - Гонконг учрашуви бошланди. 


12:53. Таэквондо. Мадинабону Маннопова вьетнамлик рақибасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди! Энди у финал йўлланмаси учун таиландлик рақибасига қарши даянга чиқади. 


12:49. 3х3 баскетбол баҳсларида қизларимиз Ҳиндистонни 19:14 ҳисобида мағлубиятга учратишди!


12:40. Теннис. Аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Ўзбекистон-2 жамоаси сифатида қатнашаётган Шаҳноза Маримова ва Сабрина Олимжонова Хитой Тайпейи вакилаларига 3:6, 5:7 ҳисобларида ютқазишди. Ўзбекистон-1 жамоаси сифатида қатнашган Оқгул Омонмуродова/Севиль Юлдашева эса индонезиялик рақибларга 2:6, 4:6 ҳисобларида ютқазди. 


12:35. Гандболчи йигитларимиз Қозоғистон терма жамоасига 27:31 ҳисобида имкониятни бой беришди.


12:20. Қиличбозлик. Саралашни ажойиб ўтказган Умида Илясова афсуски асосий босқичда илк жангидаёқ ютқазди. Сингапурлик рақибга 14:15 ҳисобида имконият бой берилди...


12:17. Таэквондочиларимиздан жамоавий баҳслардаги ажойиб старт! Гонконг терма жамоасини 101:4 ҳисобида мағлуб этди! Даҳшатттт! Ярим финалда Жанубий Корея рақибимиз бўлади!


12:05. Шахматчиларимиз ҳам яккаликдаги иштирокни бошлашди. 


12:00. Таэквондочиларимиз Гонконгга қарши жамоавий баҳсларни бошлашди. Таркибимизда Осипова, Собиржонова, Жайсунов ва Салаев бор. 


11:40. Теннисчи йигитларимиздан ажойиб ғалаба! Сергей Фомин ва Ҳумоюн Султонов турнирда биринчи рақам остида сараланган ҳиндистонлик рақиблар - Бамбри/Бопанна тандемини 2:6, 6:3, 10:6 ҳисобларида мағлубиятга учратишди!


11:35. Афсуски дзюдочимиз Гулноза Матниязова (-70 кг) ярим финалда КХДР вакиласига имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бронза медали учун курашади.


11:29. Боксчиларимизда дастлабки йўқотиш. Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) афсуски таиландлик рақибасига 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.


11:20. Қиличбозлик. Умида Илёсова саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказди ва асосий даврага йўл олди. У асосий даврани сингапурлик рақибага қарши бошлайди.


11:15. Севинч Исоқова афсуски ярим финалда хитойлик рақибасига ютқазиб қўйди. Энди у бронза учун баҳс юритади. 


11:09. Дзюдо. Муроджон Йўлдошев мўғулистонлик рақибини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди!


10:30. Теннисчиларимиз жуфтлик баҳсларида иштирокни бошлашди. Ҳумоюн Султонов ва бироз олдин жароҳат сабаб баҳсини охиригача етказа олмаган Сергей Фомин ҳиндистонлик рақибларга қарши кортга чиқишди.


10:01. Дзюдо. Муроджон Йўлдошев чорак финалда шимолий кореялик рақибини енгиб, ярим финалга йўл олди.


9:52. Қиличбозлик. Аёллар ўртасида рапира йўналишидаги ҳамюртимиз Умида Илёсова саралашдаги иштирокини бошлади. У илк жангида макаолик рақибидан 5:3 ҳисобида устун келди.


9:41. Дзюдо. Гулноза Матниёзова (-70 кг) чорак финалда эронлик рақибини доғда қолдирди ва ярим финалга йўл олди. Мусо Собиров (-81 кг) ўтиш босқичида мўғулистонлик рақибини таслим этиб, бронза медали учун курашиш ҳуқуқига эга бўлди.


9:34. Дзюдо. Севинч Исоқова (-63 кг) қирғизистонлик рақибини мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. -81 кг вазндаги Мусо Собиров эса чорак финалда кореялик рақибига мағлуб бўлди. Ўтиш баҳсида татамига чиқган Шукуржон Аминова эса бу имкониятдан ҳам фойдалана олмади.


9:27. Муса Аймуратов қиличбозликнинг сабля йўналишида чорак финал жангини ўтказди. Ушбу йўналишда биринчи рақамли спортчи сифатида таснифланган кореялик Оҳ Сангукга қарши кечган баҳсда ҳамюртимиз 11:15 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этди.


9:07. Теннис. Севиль Йўлдошева Хитой Тайпейи вакиласига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва яккалик баҳсларини тарк этди.


8:59. Дзюдочиларимиз Муроджон Йўлдошев баҳрайнлик рақибини, Мусо Собиров эса вьетнамлик рақибини мағлуб этди ва ҳар икки спортчимиз чорак финал масаласини ҳал қилди.


8:53. Қиличбозимиз Муса Аймуратов япониялик Каито Стритсни 15:13 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди.


8:40. Таэквондочи Мадинабону Маннопова (-49 кг) макаолик рақибини енгиб, чорак финалга йўл олди. 


8:26. Теннис. Яккалик баҳсларида кутилмаганда Сергей Фомин 2-раундда кореялик мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Шунингдек, Сабрина Олимжонова ҳам 2-раундда юришини тўхтатди, у ҳиндистонлик рақибасига 0:6, 0:6 ҳисобида таслим бўлди.


8:19. Дзюдочимиз Шукуржон Аминова ҳам иштирокини нимчорак финалда якунлади. У япониялик Тамаоки Момога мағлуб бўлди.


8:18. Таэквондочи Омонжон Отажонов (-58 кг) нимчорак финалда эронлик Маҳди Ҳажимусайнафутига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 


8:16. Сузиш спорт турида 100 метрга брасс усулида сузиш йўналишида иштирок этган Беҳруз Аҳтамов 1:06:28 сония натижа билан 8 нафар спортчи орасида еттинчи ўринни эгаллади.


8:09. M4X йўналишида финалда иштирок этган тўртлигимиз 6:04:64 натижани қайд этди. Биринчи ўринни эгаллаган Хитой вакиллари эса 6:02:65 сонияда марра чизиғини кесиб ўтди.


8:07. Академик эшкак эшиш бўйича M4X йўналишида иштирок этган Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Ҳолмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов ва Собиржон Сафаралиев тўртлиги делегациямиз ҳисобига кумуш медални тақдим этди. Бу Ўзбекистон делегациясининг бугунги кун ҳисобидан биринчи, умумий ҳисобда эса тўртинчи кумуш медали бўлди.


8:01. Дздюдочиларимиз Севинч Исоқова (-63 кг) вьетнамлик гонгконглик, Гулноза Матниязова (-70 кг) эса макаолик рақибини енгиб, кейинги босқичга йўл олди.


7:35. Қиличбозлик. Шерзод Мамутов сўнгги жангида ҳам имкониятни бой берди, у 1/32 финал доирасида ҳам рақиби олдида ожиз қолди. Муса Аймуратов эса бироздан сўнг 1/16 финал жангини ўтказади.


7:27. Ўқ отиш. 10 метрга милтиқдан отиш баҳсларида Жавоҳир Соҳибов 627.8 очко билан 15-ўринни эгаллаган бўлса, Вадим Скоровародов 615.1 очко билан 49-натижани қайд этди.  Бу саралашдан ўтиш учун етарли натижа бўлмади.


7:19. Дзюдочи Шукуржон Аминова (-57 кг) илк босқичда вьетнамлик рақибасини 10:0 ҳисобида таслим этди.


7:16. Академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида тўртлик йўналишида Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойберганов, Давржон Давронов ва Алишер Турдиевдан иборат терма жамоамиз А финалида иштирок этиб, барча рақиблари, жумладан хитойликларни ҳам ортда қолдириб, ОЛТИН медални қўлга киритди!!! Йигитларимиз 6:04:96 сонияда марра чизиғини кесиб ўтди.


7:07. Таэквондо. -58 кг вазнда Омонжон Отажонов илк босқичда филиппинлик рақиби Курт Брайан Барбосани 2:0 ҳисобида енгиб, нимчорак финалга йўл олди.


6:44. Қиличбозлик. 1-саватчадаги Шерзод Мамутов учинчи жангида қозоғистонлик рақибига 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Тўртинчи жангида эса Саудия вакилини 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Айни дамда Мамутовнинг сўнгги жанги давом этмоқда. 2-саватчадаги вакилимиз Муса Аймуратов эса иккинчи жангида эронлик рақибига мағлуб бўлди, учинчи жангида қирғизистонлик рақибини, тўртинчи жангида эса Саудия вакилини мағлубиятга учратди. Унда яна иккита жанг бор.


6:26. Қиличбозимиз Шерзод Мамутов сабля йўналишидаги индивидуал саралаш баҳсларида 1-саватча доирасида илк баҳсда эронлик рақибига 4:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи жангда эса непаллик рақибини 5:1 ҳисобида таслим этди. 2-саватчада иштирок этаётган Муса Аймуратов эса илк жангида иорданиялик рақибини 5:3 ҳисобида таслим этди.


6:21. Пракатен 7:39:05 дақиқа билан олтин медални ўзиники қилди. Иккинчи ўринни эгаллаган хитойлик Рьюкью Лью эса нақ 10 сония кейинроқ етиб келди финал маррасига. Бу Ўзбекистон делегациясининг иккинчи олтин медали бўлди. 


6:18. Ассалому алайкум дўстлар! Бугунги кунимиз ҳам медал билан бошланмоқда! Академик эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида иштирок этган Анна Пракатен барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда Осиё ўйинлари чемпионига айланди!



- - - - - - - - - -



Бугун қуйидаги спорт турларида вакилларимизнинг иштироки гувоҳига айланамиз: 

6:00. - Ўқ отиш. Эркаклар, 10 метрга милтиқдан отиш, саралаш: Жавоҳир Соҳибов, Вадим Скороваров

6:00. - Қиличбозлик. Эркаклар, сабля, 1-саватча. Шерзод Мамутов - Артьём Саркиссян (Қозоғистон)

6:00. - Қиличбозлик. Эркаклар, сабля, 2-саватча. Муса Аймуратов - Абдаллаҳ Таҳла (Иордания)

6:10. - Академик эшкак эшиш. Аёллар, яккалик, А финали. Анна Пракатен

7:00. - Таэквондо. Эркаклар, -58 кг, нимчорак финал. Омонжон Отажонов - Курт Брайан Барбоса (Филиппин)

7:00. - Теннис. Эркаклар, яккалик, 2-раунд. Сергей Фомин - Сеонгчан Ҳонг (Корея Республикаси)

7:00. - Теннис. Аёллар, яккалик, 2-раунд. Сабрина Олимжонова - Анкита Раина (Ҳиндистон)

7:00. - Теннис. Аёллар, яккалик, 2-раунд. Севил Йўлдошева - Яхсуан Ли (Хитой Тайпейи)

7:00 дан сўнг. - Дзюдо. Аёллар, -57 кг, нимчорак финал. Шукуржон Аминова - Ти Бич Нгуен (Вьетнам)

7:00 дан сўнг. - Дзюдо. Аёллар, -63 кг, нимчорак финал. Севинч Исоқова - Посум Льеонг (Гонгконг)

7:00 дан сўнг. - Дзюдо. Аёллар, -70 кг, нимчорак финал. Гулноза Матниёзова - Лай Лонг Куок (Макао)

7:00 дан сўнг. - Дзюдо. Эркаклар, -73 кг, нимчорак финал. Муроджон Йўлдошев - Биаслан Ҳажали (Баҳрайн)

7:00 дан сўнг. - Дзюдо. Эркаклар, -81 кг, нимчорак финал. Мусо Собиров - Тиен Ҳоанг Буи (Вьетнам)

7:10. - Академик эшкак эшиш. Эркаклар тўртлиги, А финали. Ўзбекистон (Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойберганов, Давржон Давронов, Алишер Турдиев)

7:50 дан сўнг. - Сузиш. Эркаклар, 100 метрга брасс усули. Беҳруз Аҳтамов

8:00. - Академик эшкак эшиш. Эркаклар, тўртлик (M-4x), А финали. Ўзбекистон (Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Ҳолмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов, Собиржон Сафаралиев)

8:30. - Таэквондо. Аёллар, -49 кг, нимчорак финал. Мадинабону Маннопова - Чи Ланг Ком (Макао)/Ирангани Маҳадула (Шри-Ланка) баҳси ғолибига қарши

9:00. - Теннис. Эркаклар, жуфтлик, 2-раунд. Ўзбекистон 1 - Ҳиндистон 1

9:00. - Теннис. Аёллар, жуфтлик, 1-раунд. Ўзбекистон 2 - Хитой Тайпейи 1

9:00. - Теннис. Аёллар, жуфтлик, 1-раунд. Ўзбекистон 1 - Индонезия 1.

9:30. - Қиличбозлик. Аёллар, рапира, 3-саватча. Умида Илёсова - Пек Чан Иек (Макао)

10:50. - 3х3 Баскетбол. Аёллар, Робин раунди, А саватча. Ўзбекистон - Ҳиндистон

11:00. - Гандбол. Эркаклар, С гуруҳи, 1-тур. Ўзбекистон - Қозоғистон

11:00 дан сўнг. - Таэквондо. Аралаш жамоавий дастур, чорак финал. Ўзбекистон - Гонгконг

11:15. - Бокс. Аёллар, -66 кг, нимчорак финал. Навбаҳор Ҳамидова - Жанжаем Суваннапенг (Таиланд)

12:00. - Шахмат. Эркаклар, индивидуал йўналиш, 3 ва 4-раундлар. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров

12:00. - Шахмат. Аёллар, индивидуал йўналиш, 3 ва 4-раундлар. Нилуфар Якуббоева, Умида Омонова

13:00. - Футбол. Эркаклар, С гуруҳи, 2-тур. Ўзбекистон - Гонгконг

13:00. - Гандбол. Аёллар, А гуруҳи, 1-тур. Ўзбекистон - Корея Республикаси

13:00. - Теннис. Аралаш жуфтликлар, 2-раунд. Ўзбекистон 1 - Хитой 2

13:00. - Теннис. Эркаклар, жуфтлик, 2-раунд. Ўзбекистон 2 - Ҳиндистон 1

16:00. - Сув полоси. Аёллар, Робин раунди, 1-ўйин. Ўзбекистон - Хитой

16:30. - Футбол. Аёллар, А гуруҳи, 1-тур. Ўзбекистон - Мўғулистон

16:30 дан сўнг. - Ушу. Эркаклар, 60 кг, нимчорак финал. Исломбек Ҳайдаров - Банусурья Сингҳ (Ҳиндистон)

16:30 дан сўнг. - Ушу. Эркаклар, 75 кг, чорак финал. Азизбек Исроилов - Рақиб номи маълум эмас

17:45. - Бокс. Эркаклар, -51 кг, 1/16 финал. Ҳасанбой Дўсматов - Сеҳьёнг Жо (Корея Республикаси)

19:00. - Бокс. Эркаклар, -71 кг, 1/16 финал. Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Жангтае Рьянг (Шимолий Корея).

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 сен 16:22:21
Абатбай Жуманазаров
молодец иншек Муса Аймуратов
   
25 сен 16:21:05
Абатбай Жуманазаров
Ендиги жарысларыңа әўмет Шерзод Мамутов!
   
25 сен 16:19:46
Абатбай Жуманазаров
Ендиги жарысларыңа әўмет!
   
25 сен 16:17:19
Абатбай Жуманазаров
Молодец!
   
25 сен 13:58:43
TOKIO-2020
Мадинанинг рақиби ростдан ҳам кучли экан. Каръераси жуда яхши экан.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг