UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0

24 сен 18:30
Янгиликлар

Қизиқарли!, Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларининг илк кунида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритдик

Теглар :  Осиё ўйинлари
24 сентябрь куни Ханчжоуда Осиё ўйинлари бошланди.

Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон спорт делегацияси 7 та медаль қўлга киритди: 

Олтин

Диёра Келдиёрова (дзюдо)


Кумуш:

Луизахон Исломова, Малика Тагматова (академик эшкак эшиш)

Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов (академик эшкак эшиш)

Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойберганов (академик эшкак эшиш)


Бронза: 

Шаҳзод Нурматов, Собиржон Сафаралиев (академик эшкак эшиш)

Ҳалимажон Қурбонова (дзюдо)

Дилназ Мурзатаева (қиличбозлик)



- - - - - - -


Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг чиқишидан онлайн натижаларни кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


18:30. Шу тариқа ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги бугунги иштирокига бағишланган онлайнни якунлаймиз. Эътиборингиз учун раҳмат!


18:28. Спорт гимнастикаси бўйича жамоавий баҳсларда вакилларимиз 11 та терма жамоа ичида 5-ўринни эгаллашди.


17:19. Спорт гимнастикасида эркаклар ўртасидаги жамоавий беллашувлар давом этмоқда.


17:11. Нигина Ўктамова ҳам Осиё ўйинларини ғалаба билан бошлади. У мусобақадаги илк жангида филиппинлик Ириш Магнони 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди


16:42. Қиличбозлик. 17 ёшли ҳамюртимиз Дилназ Мурзатаева муросасиз кечган ярим финал баҳсида кореялик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. Шундай бўлса-да, ёш спортчимиз Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди!  


16:34. Шахмат. Аёллар ўртасида индивидуал йўналишда иккинчи тур якунланди. Унда Нилуфар Якуббоева хитойлик рақибига мағлуб бўлди. Умида Омонова эса индонезиялик рақибидан устун келди. Учинчи тур эртага 12:00 да старт олади. 


16:24. Шахмат. Иккинчи турда Нодирбек Абдусатторов қозоғистонлик Ринат Жумабаевни мағлуб этди, Жавоҳир Синдаров эса Шри Ланка вакили билан дурангга имзо чекди. Учинчи тур доирасидаги баҳслар эртага 12:00 да бошланади.


16:05. Қиличбозлик бўйича аёллар ўртасида индивиуал йўналишда ярим финал баҳслари бошланди. Унда Дилназ Мурзатаева иштирок этади. 


15:29. Киберспорт. Футбол. Мағлуб бўлган спортчилар йўлида Қаҳрамон Солихбоев иккинчи раунд доирасида қозоғистонлик Олжас Есентаевга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.


15:27. Теннис. Жуфтлик йўналишида иккинчи рақамли терма жамоамиз (Максим Шин ва Амир Милушев) илк босқичда Индонезиянинг иккинчи рақамли термаси билан баҳс олиб борди ва икки сет якунига кўра 0:2 (2:6, 5:7) ҳисобида имкониятни бой берди.


15:22. Дзюдочимиз Сардор Нуриллаев (-66кг) БАА вакили Нарманданҳ Баянмундҳга қарши бронза медали учун кечган баҳсда Golden Score'да 10:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди, афсус!


14:45. Қиличбозимиз Дилназ Мурзатаева чорак финалда япониялик рақибасини 15:14 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди! Камида бронза нақд!


14:33. ОЛТИННННН!!! Диёра Келдиёрова (-52 кг) финалда БАА вакиласи Бишрелт Холрудини Golden Score'да мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди! Бу Ўзбекистон спорт делегацияси учун мазкур Осиё ўйинларидаги илк олтин бўлди!


14:25. Диёра Келдиёрова иштирокидаги финал бошланиш арафасида! Финални "Спорт" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.


14:19. Теннис. Жуфтлик баҳсларида Сергей Фомин ва Ҳумоюн Султонов қувайтлик рақибларни 6:3, 6:1 ҳисобларида мағлубиятга учратишди.


14:10. Қиличбозлик. Дилназ Мурзатаева сингапурлик рақибасини 15:12 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди. Энди у навбатдаги учрашувни япониялик қиличбозга қарши ўтказади. 


13:49. Қиличбозимиз Шаҳзода Эгамбердиева афсуски ҳиндистонлик рақибасига 10:15 ҳисобида ютқазиб қўйди.


13:43. -80 кг вазнли боксчимиз Тўрабек Хабибуллаев ғалаба билан бошлади. У непаллик рақибини катта устунлик билан мағлуб этди!


13:20. Шахматчиларимиздан ғалабалар! Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нилуфар Якуббоева ва Умида Омонова яккалик баҳсларининг 1-турида ғалабага эришишди!


13:15. Бироздан сўнг боксчимиз Тўрабек Хабибуллаев непаллик рақибига қарши жангни бошлайди.


13:03. Дзюдо. -48 кг вазнли Ҳалимажон Қурбонова бронза медалини қўлга киритди! Жанубия Корея вакиласи жароҳат сабаб татамига чиқмади! БРОНЗА! 


13:00. Дзюдода медаллар учун баҳслар бошланди. Аввалроқ хабар қилганимиздек, уч нафар ҳамюртимиз медаль учун курашади: 

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова - Хе Кёнг Ли (Жанубий Корея) (бронза учун)

-52 кг: Диёра Келдиёрова - Бишрелт Холруди (БАА) (финал)

-66 кг: Сардор Нуриллаев - Нарманданх Байанрунх (БАА) (бронза учун)


12:29. Қиличбозимиз Дилназ Муратбаева асосий даврадаги илк жангини таиландлик рақибага қарши ўтказди ва 15:6 ҳисобида ғалабага эришди.


12:15. Шахматчиларимиз ҳам Осиё ўйинларидаги иштирокни бошлашди. Медаль кутилаётган йўналишлардан бири!


12:13. Киберспорт. Футбол. Мағлуб бўлган спортчилар йўлида Қаҳрамон Солихбоев Саудия Арабистони вакилини мағлуб этди. Ўлмасбек Файзиев эса Тожикистон спортчисига ютқазди. 


11:56. Теннис. Ҳумоюн Султонов покистонлик Ақил Ханни 6:0, 6:1 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Султонов учинчи босқичда!


11:45. Қиличбоз қизларимиз Шаҳзода Эгамбердиева ва Дилназ Мурзатаева шпага йўналишида саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, асосий даврага йўл олишди.


11:22. Теннис. Сабрина Олимжонова вьетнамлик Нхи Хунхни 6:0, 6:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва иккинчи босқичга йўл олди.


11:11. Дзюдода медаллар учун беллашувлар соат 13:00да старт олади. Унда уч нафар вакилимиз медаллар учун курашади:

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова - Хе Кёнг Ли (Жанубий Корея)

-52 кг: Диёра Келдиёрова - Бишрелт Холруди (БАА)

-66 кг: Сардор Нуриллаев - Нарманданх Байанрунх (БАА)


11:06. Сардор Нуриллаев эса мўғулистонлик рақибига имкониятни бой берди. Энди у бронза учун курашади.


11:00. Диёра Келдиёрова ярим финалда мўғулистонлик рақибасини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди!


10:36. Дзюдочиларимиз Диёра Келдиёрова ва Сардор Нуриллаевларнинг ярим финал баҳсларига оз қолмоқда. Уларнинг ҳар иккисига ҳам Мўғулистон терма жамоалари рақиб бўлишади.


10:22. Теннис. Сергей Фомин қувайтлик рақибини 6:0, 6:4 ҳисобларида мағлуб этди. Яхши старт!


10:18. Дзюдо. -48 кг вазн тоифасида Ҳалимажон Қурбонова гонконглик рақибасини мағлуб этди ва бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.


10:15. Чим устида хоккей баҳсларида эркаклар терма жамоамиз Ҳиндистонга 0:16 ҳисобида ютқазишди. Афсус...


10:12. Дзюдо. Сардор Нуриллаев чорак финалда қозоғистонлик рақибга қарши гиламга чиқди ва Golden Score'да ғалабага эришди. Ярим финал!


10:05. Киберспорт. EA Sports FC Online, оддийроқ айтадиган бўлсак, футбол баҳсларида Қаҳрамон Солиҳбоев Вьетнам, Ўлмасбек Файзиев эса Қатар вакилларига ютқазиб қўйишди.


10:00. Қиличбозлик. Шпагачи қизларимиз саралаш баҳсларига киришди. Шаҳзода Эгамбердиева ва Дилназ Мурзатаевага мухлислик қиламиз.


9:47. Дзюдо. Диёра Келдиёровадан тезкор ғалаба! У тожикистонлик рақибасини иппон эвазига мағлуб этди!


9:32. Дзюдо. -48 кг вазнли Ҳалимажон Қурбонова афсуски чорак финалда хитойлик рақибасига ютқазиб қўйди. Лекин унда бронза учун курашиш имконияти сақланиб қолган.


9:28. Замонавий бешкураш. Алисэ Фахрутдинова 19 нафар спортчи ичида мусобақани 7, Самира Абзалова эса 15-ўринда якунлади. Алисэ Фахрутдинова медаль қўлга кирита олмаган бўлсада, Париж Олимпиадаси учун лицензияга эга чиқди.  


9:20. Қиличбозлик. Рапира йўналишидаги Муҳаммад Юсуф Асранов афсуски хитойлик рақибига 12:15 ҳисобида ютқазди ва мусобақадаги иштирокини 1/8 финалда якунлади. 


9:04. Дзюдо. -73 кг вазнли Сардор Нуриллаев ғалаба билан бошлади. У илк босқичда туркманистонлик рақибини мағлуб этди. 


8:57. Қиличбозлик. Рапирачи йигитларимиздан Дониёр Садуллаев саралашда ўз иштирокини якунлади. Муҳаммад Юсуф Асранов эса саралашдан муваффақиятли ўтди. У илк босқичда филиппинлик рақибини 15:12 ҳисобида мағлуб этди. Навбатдаги рақиб - мезбон қиличбоз бўлади.


8:42. Стол теннисида қизларимиз Вьетнамга 0:3 ҳисобида ютқазишди. Терма жамоамиз шарафини Марҳабо Магдиева, Розалина Ходжаева ва Асель Эркебаева ҳимоя қилганди.


8:36. Академик эшкак эшиш. Эркаклар. Саккиз ўриндиқли қайиқдаги баҳсларда афсуски тўртинчи бўлдик. Бронзага жуда оз қолганди. Вакилларимиз Индонезияга сониянинг улушларида имкониятни бой беришди.


8:15. Академик эшкаш эшиш. Эркаклар. Жуфтлик. А финали. Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойберганов маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Ўзбекистон учун яна бир КУМУШ! Эххх... Олтинга жуда яқин келгандик...


8:04. Дзюдо. Ҳалимажон Қурбонова туркманистонлик рақибасини мағлубиятга учратди. Дилшодбек Баратов эса афсуски КХДР вакилига имкониятни бой берди.


7:49. Сузиш. Егорь Петряков 200 метрга сузиш баҳсларида саралаш босқичида тўртинчи натижани қайд этди. Афсуски ушбу натижа орқали у финалга йўлланма ола билмади.


7:42. Стол теннисчи қизларимиз 1/8 финалда Вьетнамга қарши баҳсни бошлашди. Афсуски илк тўқнашувда Марҳабо Магдиева 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди...


7:34. Академик эшкак эшиш. Эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Шаҳбоз Холмурзаев/Меҳрожбек Маматқулов тандеми маррага иккинчи бўлиб етиб келди. КУМУШ! Вакилларимиз маррага 500 метр қолганида ҳам тўртинчи бўлиб келишаётганди. Якунда йигитларимиз ажаойиб камбэк амалга оширишди! 


7:10. Ушу. Чангкуан йўналишида Азиз Қаҳрамонов 14 нафар спортчи ичида 8-натижани қайд этди ва медалдан қуруқ қолди.


7:00. Ўқ отиш. 10 метрга милтиқдан отиш баҳсларида ҳамюртимиз Мухтасар Тоҳирова 62 нафар спортчи ичида 14-натижани қайд этди. Афсуски бу натижа финалга чиқиш учун етмади.


6.47. Академик эшкак эшишда енгил вазнли қайиқларда юртдошларимиз Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалини қўлга киритди! БРОНЗА! Олтин ва кумуш медаллари Хитой ва Ҳиндистонда.


6:06. Бизда Осиё ўйинларининг илк медали! Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли аёллар жуфтлиги йўналишида Луизахон Исломова ва Малика Тагматова маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва КУМУШ медални қўлга киритди!



- - - - - - - - - - 


Бугун қуйидаги спорт турларида вакилларимизнинг иштироки гувоҳига айланамиз:   

6:00. - Академик эшкак эшиш. Енгил вазнли аёллар жуфтлиги, А финали. Луизахон Исломова, Малика Тагматова

6:00. - Ушу. Эркаклар, Чангқуан йўналишида. Азиз Қаҳрамонов 

6:00. - Қиличбозлик. Эркаклар, индувидуал йўналиш, 1-саватча. Муҳаммад Юсуф Асронов - Ратчанави Дейжинг (Таиланд)

6:00. - Қиличбозлик. Эркаклар, индувидуал йўналиш, 2-саватча. Дониёр Садуллаев - Ҳалед Ҳуссейн (Қатар)

6:40. - Академик эшкаш эшиш. Енгил вазнли эркаклар жуфтлиги, А финали. Шаҳзод Нурматов, Собиржон Сафаралиев 

7:00. - Стол тенниси. Аёллар, нимчорак финал. Ўзбекистон - Вьетнам

7:00 дан сўнг. - Дзюдо. Аёллар, яккалик. Ҳалима Қурбонова, Диёра Келдиёрова

7:00 дан сўнг. - Дзюдо. Эркаклар, яккалик. Дилшодбек Баратов, Сардор Нуриллоев

7:30. - Академик эшкаш эшиш. Эркаклар, жуфтлик, А финали. Шаҳбоз Холмурзаев, Меҳрожбек Маматқулов

7:30. - Сузиш. Эркаклар, 200 метр. Егор Петряков

7:30. - Киберспорт (EAFC Online). 1/16 финал. Қаҳрамон Солихбоев - Рақиб номи маълум эмас

7:30. - Киберспорт (EAFC Online). 1/16 финал. Ўлмасбек Файзиев - Ал Эйд Жассим (Қатар)

7:50. - Замонавий бешкураш (Қиличбозлик). Аёллар, бонус раунди. Самира Абзалова, Алисе Фаҳрутдинова

8:10. - Академик эшкаш эшиш. Эркаклар, жуфтлик, А финали. Шеҳроз Ҳакимов, Дилшоджон Худойберганов

8:15. - Хоккей. A гуруҳи, 1-тур. Ўзбекистон - Ҳиндистон

8:30. - Академик эшкак эшиш. Эркаклар, жамоавий йўналиш, А финали. Анатолий Краснов, Ўктамжон Давронов, Шуҳрат Шодиев, Фазлиддин Каримов, Зафар Усмонов, Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Евгений Агафонов, Фарруҳ Облақулов

9:00. - Теннис. Эркаклар, яккалик, 1-раунд. Сергей Фомин - Бадер Алқахтани (Қувайт)

9:00 дан сўнг. - Теннис. Эркаклар, яккалик, 2-раунд. Ҳумоюн Султонов - Ақеел Хан (Покистон)

9:00 дан сўнг. - Теннис. Эркаклар, жуфтлик, 1-раунд. Ўзбекистон - Индонезия

9:00 дан сўнг. - Теннис. Аёллар, яккалик, 1-раунд. Сабрина Олимжонова - София Хуйн (Вьетнам)

9:30. - Қиличбозлик. Аёллар, индувидуал йўналиш. Шаҳзода Эгамбердиева - Зайнаб Алҳосани (БАА)

9:30. - Қиличбозлик. Аёллар, индувидуал йўналиш. Дилназ Мурзатаева - Миҳо Ёшимура (Япония)

11:00. - Киберспорт (Arena of valor ўйини бўйича). Ўзбекистон - Тожикистон 

12:00. - Шахмат. Эркаклар ва аёллар

13:30. - Бокс. Эркаклар, -80 кг, 1/16 финал. Тўрабек Ҳабибуллаев - Дипак Шрестҳа (Непал) 

16:00. - Спорт гимнастикаси. Эркаклар, саралаш ва жамоавий финал. Асадбек Азамов, Рустамбек Неъматов, Ҳумоюн Исломов, Равшан Комилжонов

16:45. - Бокс. Аёллар, -54 кг, 1/8 финал. Нигина Ўктамова - Ириш Магно (Филиппин).

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
24 сен 10:15:16
.Sherzod.
Sport tv dagi zohid masqarabozni ishdan bo‘shatish kerak, dzyudo yoki boshqa chiroyli bellashuvlar turubdi bular reklama bilan band, xayf sandaqalaga
   
24 сен 12:33:08
Bulent Ersoy
Xatto Tojikistonxam bizdan yaxshi ekande kiber sportda,,
   
24 сен 10:14:29
Bulent Ersoy
Kiber sportchilar bizga raqib yo'q degandi nima buldi buyog'iga omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг