UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52Футбол. Ўзбекистон Саудияга қарши ўйинда уч очко йўқотди 1 18:32Уайлдер яна неча йил жанг қилишини айтди 0 18:11Санчога учта топ-клуб қизиқиш билдирмоқда 0 17:50Теннис юлдузларидан бири фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:29Сауль Альварес: Унга қарши жанг қилишга розиман, фақат ... 0 17:08Кроуфорд Пакьяога қарши жанг қилмоқчи 0 16:47"Ростов" муҳим футболчиларидан бирини трансферга қўйишга қарор қилди 1 16:26Диас: Масвидалнинг камари менга тегишли! 0 16:05“Хабиб Нурмагомедов - янги Муҳаммад Али!” 0 15:43Осиё чемпионатининг 1/2 финалига йўл олган боксчиларимиз сони ошмоқда 1 15:22Яна бир боксчимиз Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олди 0 15:01Расман: "Лос Анжелес Гэлакси" Ибрагимович клубдан кетганини эълон қилди 0 14:40Сабина Шарипова кутилганидек рақибасига ютқазиб қўйди 0 14:19Осиё чемпионати. Суҳроб иккинчи жангини ўтказди 0 14:06Осиё чемпионати. Нурислом мезбон боксчига қарши жанг қилди 0

26 авг 20:30
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида ўзбек спортчилари олтита медалга эга чиқишди

Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида бир қатор спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.


Мусобақанинг саккизинчи кунида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишди:


Олтин: 

Руслан Нуриддинов (оғир атлетика)


Кумуш: 

Омадой Отақўзиева (оғир атлетика)


Бронза:

Абдумалик Салимов (пенчак силат)

Садриддин Сайматов (каратэ)

Барно Мирзаева (каратэ)

Суҳроб Ходжаев (енгил атлетика).


22:00. Шунинг билан бугунги онлайн трансляциямиз ниҳоясига етди.


21:52. 100 метрга югуриш баҳсларининг финалида қатнашган Нигина Шарипова маррага еттинчи бўлиб етиб борди. 


21:28. Енгил атлетика. Суҳроб Ходжаев босқон улоқтириш баҳсларида 74,06 натижа кўрсатди. Бу Суҳробнинг мавсумдаги энг яхши кўрсаткичи бўлди. Ушбу натижа ҳамюртимизга бронза медалини тақдим этди!


20:44. Бокс. Бобоусмон Ботуров хитойлик Маимаититу Кёнгни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди.


19:35. 100 метрга югуриш бўйича финал баҳслари 21:10да, Тошкент вақти билан эса 19:10да ўтказилади. Унда Нигина Шарипова иштирок этади. 


19:28. Енгил атлетика. Елена Смолянова ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этди ва 15,74м натижа кўрсатиб, бешинчи поғонадан жой эгаллади.


19:01. Енгил атлетика. 100 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган Нигина Шарипова ярим финалда ҳам муваффақиятли иштирок этди ва финалга йўл олди.


18:37. Оғир атлетика. Руслан Нуриддинов ОЛТИН медаль соҳиби! Ҳамюртимиз даст кўтаришда 191кг, силтаб кўтаришда эса 230кг тош кўтарди. Умумий ҳисобда 421кг натижа кўрсатган Руслан Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига олтинчи олтин медални қўшиб қўйди. Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу олтин медаль ўзбекистонлик оғир атлетикачилар учун Осиё ўйинлари тарихидаги биринчиси ҳисобланади!


18:10. Каратэ. Барно Мирзаева бронза медали учун жангда таиландлик Арм Суккиауни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Каратэчиларимиздан яна битта БРОНЗА медали!


17:49. Каратэчимиз Барно Мирзаева ярим финалда эронлик рақибасига мағлуб бўлди. Жанг 0:0 ҳисобида якунланганди. Аммо, ҳакамлар фаоллик эвазига эронлик спортчи Розита Алипуркешканинг ғалабасини қайд этишди.


17:44. Руслан Нуриддинов даст кўтаришда 191кг натижа кўрсатиб, биринчи ўринда кетмоқда.


17:05. Каратэчимиз Барно Мирзаева Хитой Тайпейи вакиласини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.


16:05. Бироздан сўнг, соат 17:00да, Тошкент вақти билан соат 15:00да оғир атлетика бўйича баҳслар бошланади. Унда Олимпия ўйинлари чемпиони Руслан Нуриддинов супачага чиқади.


15:51. Оғир атлетика. Омадой Отақўзиева даст кўтаришда 101кг, силтаб кўтаришда эса 131кг тош кўтарди. Умумий ҳисобда 232 кг тошни ўзига бўйсундирган Омадой КУМУШ медали соҳибига айланди.


15:04. Оғир атлетикачимиз Омадой Отақўзиева даст кўтариш баҳсларидан сўнг 101кг тошни ўзига бўйсундириб, учинчи ўринни эгаллаб турибди. 


14:54. Каратэ. -67кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Иқболжон Узоқов нимчорак финалда Саудия Арабистони вакили Фаҳад Алхатамига 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.


14:46. Бокс. Шунқор Абдурасулов филиппинлик боксчини мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди.


14:01. Аслида Садриддин Сайматовдан олтин медалга умид қилгандик. Афсуски, ҳамюртимиз бронза медали билан кифояланди. 


13:55. Каратэ. Сайматов бронза медали учун вьетнамлик Хаи Нгуенга қарши жанг ўтказди ва 1:8 ҳисобида ғалаба қозонди! БРОНЗА!


13:34. Бокс. Жасурбек Латипов 28 август куни чорак финалда жанг ўтказади. Унинг ярим финал йўлидаги рақиби индонезиялик боксчи бўлади.


13:29. Бироздан сўнг Садриддин Сайматов бронза медали учун вьетнамлик Хаи Нгуенга қарши жанг қилади.


13:18. Жасурбек Латипов хитойлик рақибини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.


12:00. Жиу-житсу. Афсуски, Мирали Шарипов нимчорак финалда қирғизистонлик Нурсултан Алимкуловга 0:16 ҳисобида ютқазиб қўйди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.


11:48. Садриддин Сайматов ярим финалда эронлик Амир Маҳдизодага қарши жанг қилди ва 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун жанг қилади.


11:37. Каратэ. Садриддин Сайматов чорак финалда Саудия Арабистони вакили Жамал Султанни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.


11:03. Каратэчимиз Садриддин Сайматов илк жангида қозоғистонлик рақибини мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди. 


10:50. Мирали Шарипов қозоғистонлик рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финалга чиқди. Улуғбек Отамуродов эса афсуски 2:4 ҳисобида мўғулистонлик спортчига ютқазиб қўйди.


10:42. Бироздан сўнг жиу-житсучиларимиз ўз иштирокларини бошлашади. -77кг вазн тоифасида 1/16 финал доирасида Мирали Шарипов қозоғистонлик Олжас Нуртакановга қарши кураш олиб борса, Улуғбек Отамуродов мўғулистонлик Еркинбаяр Баткуянг билан беллашади.


10:22. Пенчак Силат. Ярим финалда индонезиялик Иқбал Пратамага қарши жанг қилган спортчимиз Абдумалик Салимов рақибига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва бронза медалига сазовор бўлди.

 

08:19. Гольфчиларимиз тўртинчи босқич баҳсларида ўз иштирокларини бошлаб юборишди.



Бугун мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати:

Енгил атлетика:

Нигина Шарипова (100 м югуриш, ярим финал)

Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш, финал)

Елена Смолянова (ядро улоқтириш, финал)

 

Каратэ:

(саралаш ва финал)

-60кг: Садриддин Сайматов
-67кг: Иқболжон Узоқов
-61кг: Барно Мирзаева

 

Жиу-житсу:

-77кг: Мирали Шарипов
-77кг: Улуғбек Отамуродов

 

Бокс:
-52кг: Жасурбек Латипов
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-69кг: Бобоусмон Батуров

 

Пенчак Силат:

-65кг: Абдумалик Салимов (бронза медали учун)

 

Оғир атлетика:

-105кг: Руслан Нуриддинов (финал)
-75кг: Омадой Отақўзиева (финал)

 

Гольф:

(тўртинчи босқич, финал)

Канатбек Курбаналиев
Роман Тен
Евгений Ли
Сергей Чен

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+4   
26 авг 08:28:35
Odilbek Xakimov
Енгил атлетика.

Е.Смолянова. Ядро улоқтириш. 16:30
Н.Шарипова. 100 м.га югуриш. Яримфинал. 16:30. Финал. 19:10
С.Ходжаев. Босқон улоқтириш. Финал. 18:35
Гольф. 04:00 – 16:00

К.Кубаналиев, С.Чен, Р.Тен, Е.Ли. Жамоавий финал босқичи
Карате. WKF

С.Сайматов. 60 кг. Саралашдан – финалгача. 08:30 – 10:00, 10:00 – 11:00
И.Узоқов. 67 кг. Саралашдан – финалгача. 12:00 – 13:30, 15:00 – 16:00
Б.Мирзаева. 61 кг. Саралашдан – финалгача. 13:30 – 15:00, 19:00 – 20:00
Жиу-житсу. 07:00 – 10:30, 13:00 – 15:00

М.Шарипов, У.Отамуродов. 77 кг. Саралашдан – финалгача
Бокс

Ж.Латипов. 52 кг. Саралаш. 11:00
Ш.Абдурасулов. 60 кг. Саралаш. 12:30
Б.Батуров. 69 кг. Саралаш. 18:45
Пенчак силат

Абдумалик Салимов. 65 кг. Яримфинал. 08:00
Оғир атлетика

Омадой Отақўзиева. 75 кг. Финал. 12:00
Руслан Нуриддинов. 105 кг. Финал. 15:00
+1   
26 авг 10:24:54
umid samatov
hammasi yutqazayabdi. men hozirdan aytaolaman sportimiz pastga ketibdi.
+1   
26 авг 09:43:39
Jasur Isroilov
Sadriddin Saymativ yarim finalda
   
26 авг 23:30:02
Shaxboz Samadov
ertaga bahslarga kirishadigan sportchilaga omad ayniqsa futbolchilarimizga son xyon min ularda 1 ta bolsa bozda messi va ranoldudek futbolchilar 11 ta shunday ekan xudo xoxlasa koreyaniyam yutamiz axir bu bolla chempion boliwni bilishadida olga yigitla
   
26 авг 22:29:23
Draik
Умиджон Ахмаджонов узиз Русланни ёнида туриб поддержа килиб турганиз учун респект! Сиз хакикий мотиваторсиз! Айникса футболда олиб бораётган ишлариз таксинга сазовор! Хеч кими майда гаплаиига кулок солменг! Сиз мехнат киляпмиз буни биз мухлислар сезиб куриб турибмиз! Сиз тугри йулдасиз!!! Аллохни узи мададкор булсин!!!
   
26 авг 22:24:45
Draik
Руслан красава!!! Молодец хакикий полвон!!! Ота бобоси Андижонлик полвонлардан булган! Бунака полвон болларимиз куп факат топиб тугри йуналтириш керак!!!
   
26 авг 20:03:47
Odilbek Xakimov
Suhrob Hujayev bosqon uloqtirish baxslarida 74.06m natija qayd etib 3 urinni band etdi
   
26 авг 19:04:22
iba
Бобоусмон боксер эмас эканку, воопще нолку ,пала партиш ,на техника бор на удар,

нима бало боксимиз хам тугаяпти шекилли агар термамиз шунака боксерлар кунига колган буса .
   
26 авг 18:56:37
Bobur Sadullayev
BoburUsmon 4:1 boldi adminlar har kimi gapiga kirib har narsa yozavermanglar
   
26 авг 17:49:53
Shahzod Xojayli
BoboUsmon Botirovning natijasini yozmadizu xurmatli adminjinlar u 5-0.xisobida g'alaba qozondi
   
26 авг 16:52:15
Davlat Urunov
Ruslan Nuriddinovni tabriklaymiz oltin medal bilanbilan!
   
26 авг 16:08:58
Odilbek Xakimov
Karatechi qizimiz Barno Mirzayeva yarim finalda yutqazib bronza uchun jang qiladi.
   
26 авг 16:00:45
Bek
Энг яқин тақибчисидан хозирча 7 кг ўтиб кетди.
   
26 авг 15:59:05
Bek
Руслан Нуриддинов даст кўтаришда 191 кг.
   
26 авг 14:58:33
autocomponent
Nega sport tv olib bermayapti
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг