UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:45Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ҳам тўртта медалга эга чиқдик! 0 17:11Ўзбекистон футзал МТЖ ФИФА рейтингида пастлади 0 15:47Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов Душанбеда жанг қилади 0 14:31Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 ғолиби бўлди 0 11:56Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири ғолибига айланди 0 10:40Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклаб, Синдаровга чемпионлик баҳсида омад ёр бўлишини тилади 0 20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0

28 сен 18:45
Янгиликлар

Осиё ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026

Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ҳам тўртта медалга эга чиқдик!

Теглар :  Осиё ўйинлари
28 сентябрь куни Япониядаги Осиё ўйинларида тўққизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун якунига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси ўйинларда 2 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди. 

Совриндорларимиз:

Олтин:

Покизахон Камолиддинова (кураш)

Аҳрор Зиёдуллаев (кураш)


Бронза:

Шоҳиста Назарова (кураш)

Анвар Анваров (енгил атлетика)




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлади.



17:40. Найза улоқтиришда Сарвар Исмоилов баҳсларни 7-ўринда тугатди.


17:27. Енгил атлетика. Узунликка сакраш. Анвар Анваров 8.06 метр натижа билан БРОНЗА медалини қўлга киритди.



16:45. Сабоҳат Самижонова 800 метрга югуриш баҳсларида ўз гуруиҳида учинчи бўлди ва финалга йўл олди.


15:30. Боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев қозоғистонлик рақибини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди!


14:44. Енгил атлетика. 4х100 микс баҳсларида 6 мамлакат ичида тўртинчи бўлдик. Бу финалга чиқишга афсуски етарли эмас. Аслида югуриш вақтида бизга ҳалал бериб қолишди. Ҳиндистон вакиллари йиқилгани бизнинг спортчиларга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Барчаси яхши бошланганди.


14:30. Оғир атлетикачимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров ўз чиқишини 4-ўринда якунлади.


13:33. Ситора Турдибекова чорак финалда мўғулистонлик рақибасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди!


13:00. Волейбол бўйича эркаклар терма жамоамиз Покистонга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.


12:55. Теннис. Максим Шин/Севиль Юлдашева тандеми Гонконг терма жамоаси вакилларини 7:6, 0:6, 11:9 ҳисобларида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. 


12:24. Теннисчимиз Сергей Фомин тожикистонлик рақибини 6:1, 6:1 ҳисобларида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди.


12:00. Барча ўқ отувчиларимиз ўз иштирокларини якунлашди. Медаллар йўқ. 


11:22. ОЛТИНННН!!! Курашчимиз Аҳрор Зиёдуллаев финалда эронлик рақибини мағлубиятга учратди! Делегациямизда 12-олтин!


11:15. Ёмғир сабабли теннисчимиз Сергей Фомин иштирокидаги ўйин тўхтатилди.


11:10. ОЛТИН!!! Курашчимиз Покизахон Камолиддинова финалда кореялик рақибасини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди!


10:50. Чим устида хоккей. Эркаклар терма жамоамиз Таиланда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.


10:37. Боксчимиз Шавкатжон Болтаев хитойлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финал иштирокчисига айланди!


10:30. Курашчимиз Аҳрор Зиёдуллаев қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.


10:20. Оғир атлетика. Ҳасанбой Бардиев (-85 кг) вазн тоифасида даст кўтаришда ўз имкониятларидан фойдалана олмади ва мусобақадаги иштирокини якунлади.


10:15. Кураш. Покизахон Камолиддинова ярим финалда Шоҳиста Назаровани мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Назаровада БРОНЗА!


10:13. Боксчимиз Азиза Зокирова афсуски чорак финалда қозоғистонлик рақибасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Жуда яқин жанг ва аламли мағлубият...


8:45. Теннис. Жуфтлик баҳсларида Дарья Шубина ва Севиль Юлдашева кортга чиқмади. Жанубий Корея терма жамоаси автоматик тарзда кейинги босқичга чиқди.


8:32. Бокс. Феруза Казакова КХДР вакиласини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. 


8:00. Тошкент вақти билан соат курашда 10:00да медаллар учун баҳслар бошланади. Унда Покизахон Камолиддинова ва Шоҳиста Назарова ярим финалда ўзаро тўқнаш келади. Аҳрор Зиёдуллаев эса қозоғистонлик рақиб билан курашади.


7:45. Покизахон Камолиддинова ҳам туркманистонлик рақибасидан устун келиб, ярим финалга йўл олди.


7:15. Шоҳиста Назарова (-78 кг) туркман рақибасини мағлуб этди - ярим финал!


7:00. Аҳрор Зиёдуллаев (-81 кг) афғонистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди..


6:00. Кураш. Покизахон Камолиддинова (-78 кг) қирғизистонлик рақибасини мағлубиятга учратди.




28 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг: 

(Тошкент вақти билан)

5:40 - Ўқ отиш, 25 м, тўппонча, саралаш ва финал - Нигина Саидкулова

5:50 - Кураш, саралаш ва финал - Покизахон Камолиддинова

6:00 - Ўқ отиш, трап - Азамат Қаюмов

6:00 - Ўқ отиш, трап - Охунжон Абдуқодиров

6:00 - Ўқ отиш, трап - Тимур Эналиев

6:00 -Ўқ отиш, эркаклар, жамоавий 

6:00 - Теннис, Дарья Шубина/Севиль Юлдашева - Бо Юнг Жеонг/Со Ҳ.н Парк (Жанубий Корея)

6:40 - Кураш, саралаш ва финал - Аҳрор Зиёдуллаев

6:50 - Кураш, саралаш ва финал - Шоҳиста Назарова

7:30 - Теннис, Сергей Фомин - Сомон Амонов

7:30 - Теннис, микс, Севиль Юлдашева/Максим Шин - Хонг Йи Вонг/Цуфу Вонг (Гонконг)

8:15 - Бокс, Феруза Казакова - Кум Бёл Ан (КХДР)

9:00 - Волейбол, эркаклар - Покистон - Ўзбекистон

9:00 - Чим устида хоккей, эркаклар - Ўзбекистон - Таиланд

9:30 - Оғир атлетика - Ҳасанбой Бардиев

9:45 - Бокс, Азиза Зокирова - Наталья Богданова (Қозоғистон)

10:15 - Бокс, Шавкатжон Болтаев - Гуофенг Ли (Хитой)

13:00 - Оғир атлетика - Муҳаммадқодир Тоштемиров

13:15 - Бокс, Ситора Турдибекова - Намуун Монкор (Мўғулистон)

14:30 - Енгил атлетика, 4х100 микс, саралаш

15:00 - Бокс, Тўрабек Ҳабибуллаев - Нурбек Оралбай (Қозоғистон)

16:00 - Енгил атлетика, узунликка сакраш, финал - Анвар Анваров

16:15 - Енгил атлетика, найза улоқтириш, финал - Сарвар Исмоилов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг