UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

09 апр 18:59
Янгиликлар

От Спорти

От спорти. Пойтахтда мамлакат чемпионати якунланди

Теглар :  От спорти
Тошкентдаги “Universal Horses Stable” мажмуаси от спортининг конкур йўналиши бўйича шахсий-жамоавий йўналишда Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди.

6-8-апрель кунлари ўтган мусобақада юртимизнинг сара чавандозлари ғолиблик йўлида ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Қизиқарли баҳсларнинг биринчи кунида Аъзам Толиббоев “А” (130 см тўсиқ баландлиги), Алишер Эркинов “Д” (120 см), Ёрмуҳаммад Фозилхўжаев “В” (120-115 см); иккинчи кун Дилшод Шокиров “А” (140 см), Хуршиджон Алимжонов “Д” (130 см), Ёрмуҳаммад Фозилхўжаев “В” (120-125 см); якуний кунда эса Дилшод Шокиров “А” (150 см), Алишер Эркинов “Д” (140 см), Ашрафхон Ниғматов “В” (125-130 см) тоифаларида олтин медалларни қўлга киритишди. 

Жамоавий баҳсларда Тошкент шаҳри вакиллари энг кўп очко тўплашга муваффақ бўлдилар. Шунингдек, кучли учликдан Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг чавандозлари жой олишди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилий қўмита томонидан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг