UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0

19 ноя 14:54
Янгиликлар

Футбол

Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"

Теглар :  Отабек Шукуров
Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги "Al Ain Cup-2025" мусобақаси финалидан сўнг Отабек Шукуров муҳбиримизга интервью берди.

Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди, бу футбол. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик. Бу жамоани Эрон ҳам, Осиё ҳам кўп эслайдиган бўлади. Мундиалда яхши натижалар қайд этиб, тарихни янгилашга ҳаракат қиламиз".

- Жаҳон чемпионатида қайси топ терма жамоа билан бир гуруҳда бўлишни хоҳлайсиз?

- Аниқ биттасини айта олмайман. Бразилия, Испания, Португалия ёки Аргентина... Бу биз учун яхши имтиҳон бўлади. Мундиалга чиқдикми, шундай кучли жамоалар билан ўйнасак янги тарих ёзган бўламиз.

- Фабио Каннаваро келганидан кейинги ўзгаришлар ҳақида нима дея оласиз?

- Жисмоний ҳолат ҳақида гапирадиган бўлсак, буни миллий жамоага келиб, ўзгартириб бўлмайди. 1 ҳафтада улгурмайсиз. Ҳар бир футболчи профессионал сифатида ўз ҳолатини назорат қилиб бориши керак. Фабио Каннавародек мураббий келиши биз учун катта ютуқ. Ҳали ўрганиб улгурмадик, аммо янги нарсаларни кашф қилишда давом этяпмиз.

- Бош мураббий ҳар бир футболчи билан кўпроқ гаплашишга ҳаракат қиляпман деди. Сиз миллий жамоа етакчисисиз, у сиз орқали йигитларга нималарни етказишга ҳаракат қиляпти?

- Терма жамоа устози футболчилар билан мулоқотда бўлиши жуда яхши. Каннаварода кўрган жиҳатларни Пирлода ("Фотиҳ Карагюмрюк"да) ҳам кўрган эдим. Бунинг барчаси жамоани кучайтириш, натижаларни яхшилаш учун қилиняпти.

- Сиз ҳам U17 мундиалда иштирок этгансиз, бугун турнирни тарк этган укаларингизга нима деган бўлардингиз?

- Автобусда уларнинг ўйинини кўриб келдик. Афсуски демаган бўлардим, чунки йигитлар ҳамма билан муносиб ўйин кўрсатишди. Жаҳон чемпионати ҳам битта оддий турнир. Буёғига улар ўзини йўқотиб қўймаслиги керак, чунки ўтиш ёшида туришибди. Москвада бу болалар билан ҳам учрашган эдим. Ҳали ҳаммаси олдинда, уларнинг келажаги порлоқ. Келажакда миллий жамоа ва Европанинг топ клубларида ўйнаш насиб қилсин. Ким нима деса десин, улар ҳақиқий қаҳрамонлар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг