UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Усикнинг қачон рингга қайтиши айтилди 0 18:33Нурмагомедов мағлубиятидан сўнг UFC рейтингида пастлади 0 17:59МЮ Бруну Фернандешни энг кўп маош олувчи ўйинчисига айлантиришга тайёр 0 17:30Богдан Гусков Нурмагомедовнинг UFC`даги иккинчи мағлубиятига муносабат билдирди 0 16:57UFC 332 турнирининг асосий жанги Шевченко иштирокида кечади 0 16:27Усик ўзининг камари учун кечган Итаума - Хргович жангига муносабат билдирди 0 15:52Ямаль кучли бешлик лигаларининг рекордини янгилади 0 15:23Самарқанд мезбонлик қиладиган FIDE Chess Olympiad 2026 стартига икки ҳафта қолди 0 14:50Хитой "Челленжер"ида ўзбек дербиси бўлиб ўтди 0 14:19O’Мэлли: "Сонг – Мераб учун катта муаммо, уларнинг жангини кўришни истайман" 0 13:47"Челси"нинг икки футболчиси "Тоттенхэм"га ўтмоқда 0 13:18Қатар Осиё чемпиони бўлган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси нечанчи ўринни эгаллади? (+ФОТО) 0 12:46Ҳасанбой Дўсматов янги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0

10 ноя 17:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Отабек Умаров ўзбек ММАчилари ҳақида: Улар тезда муваффақиятга эришиб, ғалабалар қозонишига шубҳам йўқ

Ўзбекистонда янги ташкил этилган ММА ассоциацияси раҳбари Отабек Умаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Шу кунларда ташкил этилган Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциациясига раҳбарлик қилиш маъсулияти менга ишониб топширилгани учун ўз миннатдорлигимни изҳор этаман.⠀

Бу ташкилот шу вақтгача фақат ўзлари шуғулланиб келган, зарур шарт-шароитга эга бўлмаган спортчиларга ёрдам бериш учун зарур эди.⠀⠀⠀

Энди спортчиларимиз ўзларини кўрсатиш учун катта имкониятга эга бўладилар. Уларнинг тезда муваффақиятга эришиб, ғалабалар қозонишига шубҳам йўқ. Ахир бизнинг заминимиз полвонларнинг бир неча авлодини тарбиялаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакатимиз барча соҳаларда, хусусан, спортда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиши учун аниқ вазифалар белгилаб берди, айни чоғда унинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки спорт шахс камолотига, руҳий ва жисмоний тобланишига хизмат қилади ва иродасини мустаҳкамлайди. Ана шундай беқиёс кўмак бизни республикада ММАни ривожлантиришга қаратилган лойиҳага қўл уришга ундади.⠀⠀

Ёшларни мен билан биргаликда қўллаб-қувватлаш учун келган спортимиз фахрийларига эса алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар ўз йўналишида ҳаммамизга ўрнакдир. Комилжон Худойберганов, Ҳамроқул Рафиев, Эркин Ғиёсов, Александр Истомин ва Аъзамжон Шокиржонов жаҳон аренасида юқори муваффақиятларга эришиб, спортимиз тарихида ёрқин из қолдиришган. Бу қадрли инсонлар Aссоциация ташкил этилишини чин дилдан қўллаб-қувватлаб, спортчиларга мусобақаларда омад ва муваффиқият ёр бўлишини тиладилар. Уларнинг барча эзгу тилакларига шерикман", - деб хабар қолдирди Отабек Умаров Инстаграмдаги саҳифасида. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг