02 июл 09:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
Отабек Холматов АҚШга сафари олдидан Тўлқин Қиличевнинг уйида меҳмон бўлди + ФОТО
Ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов WBA йўналишида жаҳон чемпиони Лей Вудга қарши чемпионлик жанги олдидан мураббийини йўқлади.
Холматов жорий йилнинг март ойида WBA ташкилоти томонидан мажбурий даъвогар дея эълон қилинган эди. Май ойида эса унинг чемпион Лей Вудга қарши жангига расман буйруқ берилди ҳамда томонларга келишувга эришиш учун муддат белгиланди.
Кеча боксчимиз АҚШга сафари олдидан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличевнинг уйида меҳмон бўлди.
"Устозимни дуосини олдим. Ин Ша Аллоҳ WBA чемпионлик камари учун Америкага учиб кетаман. Юртдошлар, дуо қилиб туринглар, жаҳон чемпионлиги камари билан Ўзбекистонга қайтаман!", - деб ёзиб қолдирган боксчимиз.
Olamsport.com сайтининг Отабек Холматов билан бўлган суҳбатини YouTube'да томоша қилинг!
Ҳавола :
Манба : instagram.com/otabek_kholmatov1
Фикрлар