01 мар 14:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Отабек Холматов: "Мен жанг учун яралганман"
Ярим енгил вазн тоифасидаги боксчимиз Отабек Холматов америкалик Раймонд Фордга қарши бўлажак жанги олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
Ҳамюртимиз 3 март тонгида WBA чемпионлик камари учун рингга чиқади. Бугун бўлажак жанг олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.
"Мен бу учун ёшлигимдан меҳнат қилганман ва бунга тайёрман. Буни жангда кўрсатаман, мен жанг учун яралганман ва табиийки, жангчиман. Жанг учун тайёргарликлар жуда ҳам яхши бўлди. Мен шу пайтгача 12 маротаба жанг қилган бўлсам, ҳеч қачон ўзимни бунчалик бугунгидек яхши ҳис қилмаганман.
Мен бу жангга тайёрман. Спарринглар ҳам ўзим хоҳлаганимдан-да яхшироқ бўлди. Буни жангда кўрсатаман. Мақсадим - мутлақ жаҳон чемпиони бўлиш. Шунинг учун ҳаракат қиляпман ва мен буни эплайман деб ўйлайман", - деди Отабек Холматов.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар