UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45"Интер" B Сериядан футболчи сотиб олди 0 09:24Бивол навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканлигини айтди 0 09:03"Волкановски осон йўл изламайди" — UFC собиқ чемпиони 0 08:42"Тимсоҳ кенгуруни еб қўйди" - Бенуа Сен-Дени Хукерга қарши жанг ҳақида 0 08:21Отасига эмас, Роналдиньога ўхшашни хоҳлайдиган, гол нишонлагани учун жамоадан ҳайдалган "Бухоро"нинг икки ниқобли легионери билан танишамиз 0 08:00"Барча кутмоқда, лекин..." Биволнинг мураббийи Бетербиевга қарши трилогия ҳақида гапирди 0 07:39Камилла Раҳимова 36 яшар дунёнинг 36-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 07:18Диего Лопес: "Баҳона йўқ!" 0 06:57Карим Бензема "Ал Ҳилол" футболчисига айланди 0 19:30ATP рейтинги. Алькараз пешқадамликни сақлаб қолди, Сергей Фомин кўтарилди 0 19:06Мовсар Евлоев Волкановскининг ғалабасига илиқ муносабат билдирди 0 18:45Қиличбоз қизларимиз Жаҳон кубоги босқичида шоҳсупага кўтарилишди 0 18:24"Бу менинг муаммом эмас". "Ал Иттиҳод" бош мураббийи Бензема ҳақида фикр билдирди 0 18:01Жервонта Дэвис қамоқдан гаров пули эвазига озод қилинди 0 17:39Нодирбек Абдусатторов: "Йиллар давомида ғалабага жуда яқин келиб, ҳар сафар бироз етмай қоларди" 0

03 фев 08:21
Янгиликлар

Футбол

Отасига эмас, Роналдиньога ўхшашни хоҳлайдиган, гол нишонлагани учун жамоадан ҳайдалган "Бухоро"нинг икки ниқобли легионери билан танишамиз

"Бухоро" клуби янги мавсум арафасида грузиялик ҳужумчи Ника Качаравани ўз сафига қўшиб олди.

Гарчи трансфер расман эълон қилинмаган бўлса-да, кўплаб маҳаллий ва хорижий нашрлар келишув ҳақида ёзишган. Қуйидаги мақолада футболчининг босиб ўтган йўли билан танишамиз.

Ника Качарава 1994 йил Кипрда таваллуд топган. У машҳур футболчи Каха Качараванинг ўғли. Ўзининг айтишича, отасининг футболчи бўлгани унинг фаолиятига катта таъсир кўрсатган. Бироқ Ника доим "Каханинг ўғли" дея аташларидан кўра, ўз исми билан танилишни ва отасидан ҳам кўпроқ ютуқларга эришишни истайди. Унинг болаликдаги кумири Роналдиньо бўлган.

Болаликда ҳаммамиз кимгадир тақлид қилганмиз. Мен Роналдиньога ўхшашни хоҳлардим. 

У Кипрда туғилган, чунки ўша пайтда отаси шу мамлакатда тўп тепарди. Кейинроқ оиласи билан Германияда яшаган ва 6-7 теллурида Тбилисига қайтган.

Кипр мен учун бегона жой эмас. Шу ерда туғилганман. Фаолиятимнинг катта қисми ушбу ўлкада ўтган. Кипр иккинчи ватанимдек бўлиб қолган. Дадам ҳам илгари футболчи бўлган ва бу жиҳат футболчи бўлишимга асосий сабабдир. 11-12 ёшимда ярим ҳимоячи эдим, бўйим ўсганидан сўнг ҳужумчига айландим.

"Динамо Тбилиси" академияси тарбияланувчиси мактабни битириб, университетга ўқишга кирган. Аммо Россияга ("Рубин" клубига) кўчиб ўтгач, вақт ва масофа туфайли ўқишни тўхтатиб туришга мажбур бўлган. У профессионал футболчилик фаолиятини Қозоннинг "Рубин" ёшлар жамоасида бошлаган, аммо асосий таркибда ўйнаб кета олмаган.

Унинг порлаши "Цхинвали"да содир бўлган. У 2014/15 йилги мавсум Грузия чемпионатининг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилган. 2015/16 мавсумнинг биринчи ярмида эса 15 ўйинда 13 та гол уриб, Россиянинг "Ростов" клуби эътиборини тортган. Бироқ Қурбон Бердиев жамоасида ўрин топа олмаган ва асосан ижарада вақт ўтказган.

Асосан ёмон ўйиндан кейин ухлаш қийин бўлади. Бир–бир ярим соат давомида фақат ўйин ҳақида ўйлайман: нимани яхшироқ қилиш мумкин эди, нега мен хоҳлагандек чиқмади ва ҳоказо. Ютган ўйинимиздан кейин эса, гол урганимдан сўнг 5-10 дақиқалик суҳбат бўлади холос. Яхши ўйнаганингдан кейин кўп гапиришга ҳожат қолмайди.

2016–2021 йиллар мобайнида форвард Кипрнинг "Этникос" ва "Анортосис", Польшанинг "Корона" ва "Лех" клубларида тўп тепган.

Мен қуёшга, денгизга ва иссиққа ўрганиб қолгандим. Польшага келганимда эса об-ҳаво буткул бошқача эди. Айниқса, қиш ва куз ойлари синовли бўлди. Баъзан машғулотга чиқаётганда, совуқдан қалтирардим, лекин бу жараён профессионал футболнинг бир қисми.

"Этникос" сафида 27 ўйинда 16 гол урган, "Анортосис" таркибида Кипр кубогини қўлга киритган.

Ҳужумчиинг асосий вазифаси – гол уриш. Форвард учун энг қийин жиҳат – биринчи голни уриб олиш. Менимча, Роналду ва Месси янги тенденцияни бошлаб беришди. Олдинлари мавсумда 15-20 та гол уриш жуда зўр натижа эди. Ҳозир эса улар мавсумда 40-60 та гол уриб, стандартларни ўзгартириб юборишди. Масалан, Дембеле рақиблари дарвозасини 22 маротаба ишғол қилган десам, жуда кўпдек туюлади, лекин Салоҳ ҳисобида 27 та гол бўлиши мумкин.

Качараванинг "Анортосис"дан кетишига ғалати ва кўнгилсиз воқеа сабаб бўлган.

Гап шундаки, Кипр Биринчи Дивизиони 11-турининг қолдирилган ўйинида АПОЕЛ "Омония"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган.

Ғолиблар сафида грузиялик Гиорги Квилитая ўз ҳисобига гол ва ассист ёздирган. Квилитаянинг меҳмонлар дарвозасига ишғол қилган видеосини Instagram саҳифасига жойлаган. Кадрда унинг ёнида турган рақиб жамоа аъзоси Качарава ҳам хурсанд кайфиятда намоён бўлган. Бу видео тез орада "Анортосис" мухлисларига етиб борди ва катта норозилик билдирилди. 

"Анортосис" раҳбарияти Ника Качарава билан учрашди, у ерда грузин видеода ифодаланган ҳис-туйғулар учун (рақиб жамоанинг голини нишонлаш) узр сўради. Жамоа 27 ёшли ҳужумчини машғулотлардан четлаштирди. Шартномани бекор қилиш бўйича ҳам ишлар бошланди ва якунда жамоа ҳужумчи билан хайрлашди.

Ҳужумчи узоқ муддатли жароҳат ва рақобат сабаб "Лех"га ўрнаша олмади.

Тўпиғим қайрилиб кетган ҳодисанинг сурати бор, мен ўша расмга қарай оламан, лекин бошқалар қарай олмайди. Бу машғулот пайтида бўлганди. Жаба (Канкава) югуриб келди ва кўрди... Ўша пайтда "Бўлди, футболдаги фаолиятим тугади" деб ўйладим. Оғриқ даҳшатли эди. Суякларнинг қирсиллаб синган овози эшитилди, худди бейсбол таёғи билан ургандек овоз чиқди. Ўшанда ҳамма шокка тушди.

"Леч"га эндигина келгандим. Ўзимни кўрсатишим, голлар уришим ва мухлисларга кимлигимни исботлашим керак эди. Айни кучга тўлган пайтимда, тўсатдан 5-6 ойга сафдан чиқиш даҳшатли зарба бўлди.

Жамоадошларим машғулот қилаётганини ёки футбол ўйнаётганини ойна орти ёки трибунадан кузатиш нақадар оғир! Ёрдам беришни хоҳлардим, майдонга тушгим келарди, лекин тана бунга йўл қўймасди. Бу эса одамни ич-этини ерди.

Олдинги чизиқ вакили фаолиятининг кейинги қисмини Кореянинг "Чоннам", Грузиянинг "Торпедо", Литванинг "Паневежис" жамоаларида ўтказган. 

Гарчи "Бухоро" Качарава трансферини расман эълон қилмаган бўлса-да, кўплаб маҳаллий ва хорижий нашрлар келишув ҳақида ёзишган.

Грузия терма жамоасида 2016 йилдан дебют қилган. Жами 24 ўйинда 3 та гол урган. Хвича сингари лидерлар порлаб чиқа бошлагач, чақирув олмай қўйган.

Терма жамоадаги Сербияга урган голим мен учун энг яхши голим ҳисобланади. Буни ҳеч қачон унутмайман.

1.98 метр бўйли форвард узун паслар билан чиқишда ва жарима майдончасидаги ҳаводаги курашларда жуда хавфли. Ника тезкор ҳужумчи эмас. У кўпроқ позицион ҳужумларда, тўпни қабул қилиб, шерикларига ташлаб беришда фойдали. Ўзбекистон Суперлигасида ҳимоячилар кўпинча жисмоний курашга урғу беришади. Качараванинг жисмоний имкониятлари "Бухоро"нинг стандарт вазиятларида (бурчак тўплари, жарима зарбалари) катта қурол бўлиши мумкин.

Агар футболчи бўлмаганимда, эҳтимол, баскетболчи бўлардим. Point Guard (ўйин қуррувчи) позициясида. Худди Рэжон Рондо услубида ҳаракат қилардим.

Ника Качарава голларини ўзгача – юзини ярим ҳолатда бекитган ҳолда нишонлайди. Юз қисмидан жароҳат олган пайт у бир муддат махсус ҳимоя ниқоби билан ўйнаган.

Менда иккита ниқоб бор. Биттаси (қўлидаги ҳимоя ниқобини кўрсатиб) – вақтинчалик. Мавсум тугаши билан уни ечаман. Иккинчиси эса (юзига ишора қилиб) – бир умр қолади.

Ўйлашимча, менга омад кулиб боққан. Футболчи эканлигим ва профессионал даражада ўйнаётганимдан хурсандман. Менимча, футболчилик – дунёдаги энг яхши касб.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг