UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Жошуа Ван - Александр Пантожа реванш жанги ўтказилади 0 19:06Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев бош оғир атлетикачиларимиз Туркияга жўнаб кетди 0 18:38ATP рейтинги. Султонов 107, яна бир теннисчимиз 57 поғонага юқорилади 0 18:15"Навбаҳор" Ўзбекистон МТЖ аъзоси билан шартнома имзолади 0 17:42Том Аспиналл навбатдаги жангини ўтказишга тайёрлигини билдирди 0 17:07Крикетчиларимиз Қобулда Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ўтказишди 0 16:39Конор Макгрегор: "Шайтон юзимга тик қараб тургандай" 0 16:13Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий янги клуби маълум бўлди 0 15:44Умар Кремлёв: "Биволга трилогия учун икки баробар кўп пул таклиф қилдик, лекин..." 0 15:18Кудерметова ва Тимофеева Афинадаги WTA 250 турнирида иштирок этади 0 14:53Ўзбекистонлик пойгачи Италиядаги мусобақада муваффақият қозонди 0 14:26Чемпионликни кўзлаган “Пахтакор” май ойидан бери маошсиз 0 13:54Макс Холлоуэй Конор Макгрегорга мурожаат қилди 0 13:30Тахмина Икромова Жаҳон кубогида иккита медаль қўлга киритди 0 12:59Илк марта уйғур спортчиси UFC билан шартнома имзолади + ФОТО 0

13 янв 14:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Отдан зарба қабул қилиб олган Шоҳжаҳон Эргашев Батир Жукембаев билан жанги бекор қилиниши ҳақидаги гап-сўзларга жиддий муносабат билдирди

Кеча ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг от миниш пайтида қоши ёрилгани акс этган видеолавҳа тарқалганди.

Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда Эргашевнинг қозоғистонлик Батир Жукембаев билан бўлажак жанги бекор бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Шоҳжаҳоннинг ўзи вазиятга ойдиндлик киритди.

"Мен шунчаки шокдаман. Интернертга кирсам, жуда кўпчилик қўрқаяпсан, энди жангни бекор қиласан, деб ёзишибди. Мен жангни бекор қилмайман. Нега бекор қилишим керак? Шартномага қўл қўйганман. Батир билан аслида икки йил олдин уришишимиз керак эди. Унинг ўзи жанг қилмаган мен билан. Менга яхши гонорар тўлашяпти, нега бекор қиламан? Сизлар билмайсизлар мен нега америкаликлар билан судлашганим, пичоқ "еганим" ёки бошқа воқеларни. Шунчалик ютқазишимни хоҳлайсизларми? Нега мени бунчалик ёмон кўрасизлар", дея ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига мурожаат қилган Эргашев.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашевнинг Батир Жукембаевга қарши жанги 9 май куни Тошкентда ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг