UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимоячи учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0 13:16Илгиз Танташев бугунги ўйиндаги ҳакамлиги учун 1 баҳо олди + ВИДЕО 0 12:41"Оқ уй эффекти". Жастин Гэтжи учун 3,6 миллион долларлик шартнома ҳақида маълум қилинди 0 11:57Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:31SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек блицда ҳам, умумий рўйхатда ҳам 2-ўринга кўтарилди! 0 10:55Мбаппе футбол тарихида ҳеч кимга насиб этмаган ЖЧ рекордини ўрнатди 0 10:26"У етарлича ақлли жангчи". Волкановски Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0

21 май 17:10
Янгиликлар

Футбол

Ўтмишга назар. Қўрқинчли Қурия, экранда кўрсатилмаган биринчи бўлим ва ҳужумкор футбол соғинчи

1997 йилнинг сентябрь ойи. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Осиё қитъасининг ҳал қилувчи босқичида кураш олиб бораётган палла.

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг ўша вақтдаги сонларини варақлар эканмиз, бугунги кун мухлиси учун қизиқ ва яқин ўтмишга чорлайдиган воқеаларга гувоҳ бўламиз.

Бугун футболни энг юқори сифатда, турли ракурслардан кузатишга одатланганмиз. Аммо газета саҳифаларидаги мақолалар бизни бутунлай бошқа – футбол трансляциялари ва хабарлари ўзгача колоритга эга бўлган даврга қайтаради.

"Қурия" – 90-йиллар терминологияси

Энг аввало, газета саҳифаларидаги географик номланиш эътиборни тортади. Бугунги кунда биз Жанубий Корея деб атайдиган давлат терма жамоаси ўша йиллари матбуотда ва телевидениеда "Қурия" номи билан юритилгани кўпчилик учун ўзига хос кашфиётдир.

Тўртта гол ва 45 дақиқа

Яна бир ҳайратланарли ва бугунги кунда тасаввур қилиш қийин бўлган ҳолат – ЖЧ-1998 саралаши 2-босқичи доирасида Япония – Ўзбекистон учрашуви трансляцияси билан боғлиқ воқеадир. Ўша куни ўзбекистонлик мухлислар чинакам шок ҳолатини бошидан кечирган. Газетада ёзилишича, техник сабабларга кўра ўйиннинг биринчи бўлими Ўзбекистон телевидениеси орқали кўрсатилмаган. Умидвор мухлислар экран қаршисига иккинчи бўлимни томоша қилиш учун ўтиришганда эса, ҳисоб аллақачон майдон эгалари фойдасига 4:0 кўринишини олган эди. Муаллиф бу вазиятни жуда жонли тасвирлайди: "Натижа майдон эгалари фойдасига 4:0 эканлигидан воқиф бўлиб, ҳаяжондан совуқ тер босди. Бундай ҳисоб ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаганди".

Снимок экрана 2026-05-21 102718.png

Тактика

Газетанинг спорт шарҳловчиси Шарофиддин Умурзоқов қаламига мансуб "Бир ҳужумчи билан ўйнаб бўладими?" сарлавҳали мақолада терма жамоанинг ўша вақтдаги тактикаси кескин танқид остига олинади. Мураббийларнинг ҳимоявий ўйини қораланиб, олдинда фақат Игорь Шквириннинг ўзи қолдирилгани, ҳатто соф ҳужумчи Равшан Бозоровга ҳам ярим ҳимоячи вазифаси юклатилгани эътирозларга сабаб бўлган.

Мақолаларда тилга олинган Олег Шацких, Андрей Фёдоров ва Павел Бугало каби исмлар эса бугунги кун мухлисларида ўзига хос ностальгия уйғотади. Муаллифнинг ўша даврдаги "Пахтакор" ва Бразилия терма жамоасининг ҳужумкор ўйинларини соғиниб ёзган фикрлари, мухлисларнинг қачон ва қайси шароитда бўлмасин, ҳамиша чиройли ва ҳужумкор футбол тарафдори эканлигини яна бир бор исботлайди.

Снимок экрана 2026-05-21 103248.png

Орадан қарийб ўттиз йил вақт ўтди. Рақибларни замонавий номлари билан атаймиз, ўйинларнинг эса нафақат биринчи бўлими, балки ўйинолди чигалёзди машқларини ҳам жонли эфирда кузатамиз. Аммо 90-йиллар матбуотидаги бу каби қайдлар ўзбек футболининг шаклланиш давридаги эҳтирослар, қувонч ва изтироблар нақадар самимий бўлганини бизга эслатиб туради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг