UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

10 ноя 13:17
Янгиликлар

Хоккей

Овечкин МХЛ "снайперлари" рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди

"Вашингтон Кэпиталз" хоккей клубининг россиялик ҳужумчиси Александр Овечкин тарихий рекорд сари яқинлашмоқда.

"Вашингтон" "Сент-Луис Блюз" клубига қарши кечган учрашувда йирик 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Овечкин киритилган шайбаларнинг иккитасига муаллифлик қилди. Бу билан унинг жорий мавсумдаги голлари сони 10 тага етди ва у снайперлар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.   

Александр Овечкин сингари 10 та гол киритиб улгурган хоккейчилар бир неча нафарни ташкил қилмоқда. У 14 та учрашувда 8 та голли узатмани ҳам амалга оширган. Никита Кучеров ("Тампа"), Сэм Райнхарт ("Флорида") ва Вильям Нюландер ("Торонто") ҳисобида 11 тадан гол бор.

Эслатиб ўтамиз, афсонавий Уэйн Гретцкининг рекордига 31 та гол қолди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг