UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0

01 ноя 12:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Ойбек Касимов ANOC Бош Ассамблеясида иштирок этмоқда

Айни кунларда Португалиянинг Кашкайш шаҳрида Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC)нинг навбатдаги Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон номидан МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ва Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев иштирок этишяпти.

Бош Ассамблеянинг биринчи кунида Олимпия оламида сўнгги икки йилда рўй берган муҳим воқеликлар, Олимпия бирдамлиги дастури доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Унда Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах сўз олиб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари юқори савияда ташкил этилганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Дакар-2026 ўсмирлар ёзги Олимпия, Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ҳамда Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик бўйича ташкилий қўмиталарнинг ҳисоботи тингланди.

Ойбек Омилович тадбир доирасида Томас Бах, шунингдек, Иордания шаҳзодаси Файсал Ал Ҳусайн, Халқаро велосипедчилар иттифоқи Президенти Давид Лапартен, Халқаро гимнастика федерацияси Президенти Моринари Ватанабе каби ХОҚ Президентилигига ўз номзодини қўйган мутасаддилар билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичлари ҳақида суҳбатлашди. 

Қолаверса, Марказий Осиё мамлакатларидаги МОҚ раҳбарияти билан минтақада соҳа тараққиётига оид қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Самимий руҳда ўтган суҳбатларда Ойбек Касимов мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида Олимпизм ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди.

Тадбир доирасида ANOC ўз талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини эълон қилди ва турли йўналишларда муносиб деб топилган спортчилар тақдирланишди. Бош Ассамблея бугун ўз ишини якунлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг