24 апр 21:10
Янгиликлар
Ўзбек боксчилари "Губернатор кубоги"ни олтита медаль билан якунлашди
Бугун мусобақа доирасида финал жанглари бўлиб ўтди. Унда беш нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди. Кун давомида жанг қилган боксчиларимиздан 4 нафари - Нодиржон Мирзаҳмедов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзахалилов ва Баҳодир Жалолов ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. Абдумалик Халаков эса мезбон боксчига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояланди. Кеча эса Бобоусмон Батуров бронза медалига сазовор бўлганди.
Финалда қайд этилган натижалар:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов - Игорь Царегородцев (Россия) 4:1 (ғалаба)
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Маҳмут Сабирхан (Қозоғистон) 5:0 (ғалаба)
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Дмитрий Спивак (Россия) 5:0 (ғалаба)
-60 кг: Абдумалик Халаков - Альберт Батиргазиев (Россия) 0:5 (мағлубият)
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Иван Верясов (Россия) (Баҳодир иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди)
Ушбу саҳифа орқали жангларни жонли эфирда томоша қилиш мумкин бўлди.
Фикрлар